Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласида билдирилган фикрларга тўхталиб ўтилди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур мақоласи дунё тамаддунининг бугунги воқелигига берилган ҳақиқий баҳо эканлиги таъкидланди.

Мақолада қуролли можаролар оқибатида издан чиқаётган савдо ва инвестиция оқимлари давлатлар иқтисодиётига жиддий таъсир этганлиги, бунинг оқибатида озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш қийинлашаётгани қайд этилган.

Шундай сўнг фракция аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини қайта кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонунда биноларни турар жой сифатида таснифлаш, турар жойлар ва нотурар жойлар тоифасига ўтказиш, уй-жой фондини ҳисобга олиш ва турар жойларни фонддан чиқариш, давлат уй-жой назорати, хусусий уй-жой фондининг турар жойларидан фойдаланиш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ҳужжатда уй-жой қуриш, кўп хонадонли уйларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш, фуқароларни турар жой билан таъминлаш, уй-жой кооперативларини ташкил этиш ва кооператив уйлардан турар жой олиш ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ нормалар белгиланмоқда.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини муҳокама қилар экан, партия дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.

Шунингдек, йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. 10 та боб ва 72 та моддадан иборат қонун лойиҳасида давлат чегарасини ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтаётган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда қурол-яроғ, ҳарбий техника, махсус воситалар, жисмоний куч ва хизмат ҳайвонларини қўллаш тартиби ўз аксини топган. Шунингдек, Давлат чегараси режими, Давлат чегараси режимини бузиш тушунчалари, унинг таснифланиши ва турлари белгиланмоқда.

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилишга, Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идораларнинг давлат чегарасидаги ваколатларини тизимли равишда белгилаб берилишига ҳизмат қилади.

Бундан ташқари, йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган барча масалалар қизғин муҳокама қилиниб, якунда фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат чегарасини қўриқлашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда