Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди.

Мажлисда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ва харажатлари, маҳаллий бюджетлар ва Давлат мақсадли жамғармаларига оид лойиҳада кўзда тутилган тадбирлар, уларни молиялаштириш манбаларига оид маълумотлар чуқур таҳлил қилинганига алоҳида эътибор қаратилди.  

Масъул қўмита томонидан қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда лойиҳанинг тегишли моддаларида акс эттирилган нормалар Президент фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари билан уйғунлиги ва асослантирилгани ўрганилди. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда 2024 йилда белгиланган тадбирларни молиялаштириш масалаларига аниқлик киритилди.  

Депутатлар муҳокамаларда бюджет даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Яширин иқтисодий фаолиятни мумкин қадар қисқартириш, тадбиркорларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида рақобат муҳитига салбий таъсир қилувчи самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш, шу орқали солиқ базасини кенгайтириш, вазирлик ва идораларга ажратилиши кўзда тутилган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, ажратилган маблағлар натижадорлигини таъминлашга қаратилган кўплаб таклиф ва тавсиялар батафсил ўрганилгани, уларнинг аксарияти лойиҳада акс этгани депутатлар томонидан эътироф этилди.  

Хусусан, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган автотранспорт воситалари учун табақалаштирилган йиғим ставкаларини белгилаш кўзда тутилган. Бунда юк кўтариш қувватидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда йиғим ундирилиши назарда тутилмоқда.  

Депутатлар томонидан биринчи ўқишда акциз солиғи бўйича берилган таклиф манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда чуқур ўрганилди. Жорий этилиши назарда тутилаётган акциз солиғини маҳсулот нархига ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг молиявий натижаларига таъсирини инобатга олган ҳолда энергетик ичимликларнинг 1 литри учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи белгилаш таклиф этилмоқда.  

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими бўйича аҳолининг тиббий хизматларга бўлган талаби юқорилигини инобатга олган ҳолда қўшимча 25,8 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланмоқда. Республикамизда жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ислоҳ қилиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга мазкур соҳада давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида аҳамиятли эканлигини ҳисобга олиб, спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш харажатлари учун 54 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилмоқда.  

Қайд этилганидек, ёшларга кутубхонадан кечки вақтда фойдаланиш учун қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳаражатлари учун қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилган.  

Муҳокамаларга бой бўлган мажлисда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалар бўйича депутатлар томонидан кўтарилган масалаларга ойдинлик киритилди. Шунингдек, субсидиялар ажратиш, бюджет очиқлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, молиявий назорат ва ички аудит тизимини такомиллаштириш ҳамда тиббий суғуртани жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муборак Аҳмедова 2022 йилдан бошлаб хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаб бериш амалиёти жорий қилингани, 2024 йил бюджет лойиҳасида хусусий секторда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик нафақа пулини бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаш билан боғлиқ харажатлар учун 100 миллиард сўм кўзда тутилганини таъкидлади. Бу эса 2023 йилга нисбатан 3 баробар кам маблағ. Депутат бунинг сабаби ҳақида сўради.  

Депутатнинг ушбу саволига масъуллар аниқлик киритиб, бу йўналишда муаммо бўлмаслигини айтди.  

Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Назирқулов таъкидлаганидек, қонун лойиҳаси билан 2024 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари назарда тутилмоқда. Яъни, турар-жой, нотурар жой ва автомобиль транспортини ижарага берилгандаги ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланмоқда.  

Қонун лойиҳасида Тошкент шаҳрида турар-жой учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаси 2022 йилга нисбатан 47 фоизга оширилиб, умумий майдоннинг 1 кв.метри учун 25 минг сўм миқдорида ва Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда ижара тўловининг энг кам ставкаси 2022 йилга нисбатан 14 фоизга оширилиб умумий майдоннинг 1 кв.метри учун 12 минг сўм миқдорида белгиланмоқда. Турар-жой учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкасини Тошкент шаҳрида Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларга нисбатан юқори белгиланиши сабаблари билан қизиқди.  

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети тақчиллиги чекланган миқдорининг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатлар фақат қўшимча даромад манбаи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилиши белгиланаётгани депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.  

Мажлис якунида қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бюджети лойиҳасида даромадларни оширишга алоҳида эътибор қаратилди