Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг бир гуруҳ раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Америка, Европа ва Осиё минтақасидаги ҳамда қўшни давлатлардаги 30 дан зиёд элчилари иштирок этди.

Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов меҳмонларни қутлаб, кўп сонли элчилар иштирокида бу форматдаги учрашув илк бор ташкил қилинаётганлигини таъкидлади.

Ҳозирда Ўзбекистон дунёнинг 179 давлати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида республикамизнинг ташқи савдо айланмаси салкам 38 миллиард долларни ташкил этди. “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остидаги товарлар 110 га яқин мамлакатга экспорт қилинмоқда. Мавжуд имкониятлар эса бу кўрсаткични янада ошириш мумкинлигини кўрсатмоқда.

Шу боисдан ҳам Президентимиз бошчилигида яқин келажакда ҳамкор давлатлар билан ўзаро савдо ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнларда эса давлат божхона хизмати органларининг иштироки ғоятда муҳим.  
 
Таҳлилларга кўра, яқин 5 йилликда чегара постлари орқали транзит тарзида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг ҳажми камида 2 бараварга ортиши кутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, хавфни бошқаришга асосланган божхона ишини янада такомиллаштиришни тақозо этади.

Дунё бўйлаб чакана савдода электрон тижоратнинг улуши ҳозирда 16 фоизни ташкил этмоқда. Хусусан, республикамизда ҳам электрон савдо тобора оммалашмоқда. Электрон савдонинг ривожланиши божхона тартиботларининг соддалашувига боғлиқлигини инобатга олсак, божхоначилар олдида бу борада янги, инновацион ечимларни ишлаб чиқиш вазифаси турибди.

2021 йил 14 декабрь куни Президентимиз томонидан ўтказилган навбатдаги видеоселекторда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб берилди.  Хусусан,  илгари амалиётда кузатилмаган муҳим янгилик - шаҳар ичида “Duty Free” дўконларини очиш орқали чакана савдо ҳажмини янада ошириш назарда тутилмоқда. Бу бўйича, шунингдек, Tax free тизимини жорий қилиш, чегара пост-инфратузилмаларини тубдан янгилаш бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган.

Бу каби вазифаларни амалга оширишда божхона органлари, энг аввало, халқаро амалиёт ва хорижий тажрибага таянади. Шу боисдан божхона органлари ва элчихоналар ўртаси ўзаро фаол ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш долзарблиги алоҳида қайд этилди.

Ҳозирги кунда, божхона соҳасидаги халқаро ҳамкорлик икки ва кўп томонлама платформаларда амалга оширилади. Давлат божхона қўмитаси 35 хорижий давлатлар божхона идоралари билан 138 халқаро шартномалар имзолаган. Шу йилнинг ўзида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Покистон божхона хизматлари билан 10 та халқаро шартномалар имзоланди. Икки томонлама шартномаларнинг асосий қисми фаолиятда энг зарур бўлган ўзаро ахборот алмашувини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда кўп томонлама ҳамкорлик ҳам муҳим йўналиш ҳисобланади. Бу борада Давлат божхона қўмитаси Жаҳон божхона ташкилоти, МДҲ, ШҲТ, Туркий тилли давлатлар ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистоннинг халқаро божхона ишидаги муҳим ҳужжатлар -  Киото Конвенцияси ва Вақтинча олиб кириш бўйича Истанбул халқаро Конвенцияларига қўшилгани замонавий божхона стандартларига уйғунлашишда дадил қадам бўлди.

2021 йилнинг ноябрь ойида Давлат божхона қўмитаси раиси А.Мавлоновнинг БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бошқармаси раҳбари Гада Вали ва Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия билан бўлиб ўтган учрашувлари ҳам ниҳоятда самарали бўлди.

Натижада ДБҚнинг Марказий божхона лабораториясига Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий божхона лабораторияси мақоми берилди. Божхона институтининг “Божхона иши” бакалавриат ўқув йўналиши Жаҳон божхона ташкилотининг “Пиккард” стандартларига мослиги бўйича сертификатини қўлга киритди.

Ўзбекистон билан БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бошқармаси ўртасида 2022-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, Брюсселдаги элчихонамизда Жаҳон божхона ташкилоти билан ишлаш бўйича доимий вакил институти жорий қилинди.

Учрашувда ҳозирда Давлат божхона қўмитаси томонидан 2022 – 2025 йилларда божхона органларини ривожлантиришнинг янги Стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

Мазкур ҳужжат божхона тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни халқаро стандартларга мослаштириш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва барча йўналишларни рақамлаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Стратегиянинг ҳаётий, халқчил ва пухта ишлаб чиқилишини таъминлашда хорижий экспертлар, шунингдек, хорижий мамлакатларда мазкур йўналишларда алоҳида ютуқларга эришган ватандошларимизни консультант сифатида жалб этиш назарда тутилган. Буни амалга оширишда эса элчиларнинг иштироки ва ташаббуси муҳим. Шу боисдан учрашувда элчилар мазкур йўналишда  фаол ҳамкорликка чорланди.

Шунингдек, бир қатор давлатлар билан божхона соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Тадбирда божхона органларининг истиқболдаги режалари юзасидан кўргазмали тақдимотлар амалга оширилди. Дипломатлар Давлат божхона қўмитасининг Ситуацион маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат божхона қўмитасида элчилар билан учрашув