Қонун бўйича давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари ва бошқа шахслар бу имтиёзни судга даъво киритиш воситасига айлантириб олмаслиги лозим...

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесуал кодексининг 3-моддасига кўра, ҳар қандай шахс ўзининг бузилган, низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга ушбу кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақлидир.

Мазкур кодекснинг 148-моддасида иқтисодий судларда манфаатдор шахсларнинг, прокурорнинг, давлат органлари ва бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда, шу давлат органларининг ва бошқа шахсларнинг аризалари бўйича иш қўзғатилади, деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонунининг 9-моддасида эса иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлар рўйхати келтирилган.

Албатта, гап, юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун бўйича давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари ва бошқа шахсларнинг судларга қилаётган кўплаб даъволари ҳақида бормоқда.

Масалан, юқорида қайд этилган қонуннинг 9-моддасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан ва бошқа ушбу нормада кўрсатилган субъектлар судларга даъво киритган тақдирда давлат божи тўламайди.

Демакки, ушбу ташкилотларнинг судга давлат божи тўламасдан мурожаат қилиш ҳуқуқи, яъни давлат божи тўловисиз аризалар киритиш имтиёзи бор.

Шу ўринда қисқача маълумотларга эътибор қаратсак, 2022 йилнинг 1-чорагида Тошкент туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон ССП ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 2 065 та даъво аризалар киритилган. Аризаларнинг 1225 таси қаноатлантирилган (қисман ва тўлиқ), 45 тасини қаноатлантириш рад этилган. Қолганлари эса, кўриб чиқиш жараёнида ҳамда иш юритиш тугатилган, қайтарилган, кўрмасдан қолдирилган, тўхтатилган, келишув билан якунланган ва ҳакозо.

Киритилган даъво аризаларининг 290 таси банклар манфаатида жавобгар - тадбиркорлик субъектларига нисбатан киритилганига ҳамда кўрилган 277 та ишда жавобгарлар бевосита тадбиркорлик субъектларини ташкил этмоқда.

"Аъзолик бадали тўлаётган бўлса-да, банклар ҳам бир тадбиркор-да", дейсизми, бу ҳам тўғри. Банклар ҳам аслида тадбиркорлик субъектидир.

Лекин аслида имтиёзнинг ўзи нима? Албатта имтиёз, бу – муайян қўшимча ҳуқуқлар ва афзалликлар бўлиб, бунда белгиланган қоидаларни, мажбуриятларни бажаришдан ёки қисман бажаришдан озод қилиш ё уларни амалга ошириш шарт-шароитини соддалаштириш демакдир.

Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлик ҳам албатта имтиёз саналади.

Илло, ҳар қандай ҳуқуқий демократик давлатларда, жумладан, юртимизда ўрнатилган конституциявий-ҳуқуқий қадриятларга кўра, бирор-бир имтиёз бошқа бир тарафнинг, биз сўз юритаётган мавзуда эса, жавобгар(лар) ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига бевосита, билвосита ҳамда асло таъсир этиб қўймаслиги керак. 

Яъни бир хил ҳуқуққа эга бўлган 2 та тадбиркорлик субъектидан бири бўлган – даъвогарнинг манфаатини ҳимоя қилишни кўзлаган ва шу ваколатга эга бўлган ташкилот(лар) судга иккинчи бир тадбиркорлик субъектини ўзига берилган имтиёздан фойдаланган ҳолда судга бериши қанчалик тўғри ёки адолатли?

Агар даъвогар бу ташкилотнинг аъзоси бўлса ҳам ёки ушбу ташкилотга қонун билан шундай ҳуқуқ берилган бўлса ҳам...

Бундай ҳолатда аъзолик бадали тўлаётган ва тўламаётган лекин конституция ва қонунлар асосида баб-баробар бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларнинг «тенг ҳуқуқлилиги» тамойили бир оз эътибордан четда қолаётгандек...

Масаланинг яна бир муҳим бўлган иккинчи жиҳати ҳам борки, айтайлик, агар шундай ваколатга эга бўлган ташкилот судда низони бой бериб қўйди. Яъни, ваколатли ташкилотнинг даъвоси рад этилса (амалиётда бундай мисоллар мавжуд), албатта бундай ҳолатда у манфаатини кўзлаб даъво берилган тадбиркорлик субъекти судга давлат божини тўлайди. Чунки қонун талаби шундан иборат.

Демак, ҳам аъзолик бадали ҳам ваколатли ташкилотга ишониб, оқибатда судда ютқазган тадбиркорлик субъекти жабр кўраверади. Бу ҳам аслида адолат тамойилларига жуда ҳам мос келавермайди. Лекин на илож, ҳозирча, қонунчиликка асосланган амалиёт мана шундай...

ХУЛОСА ЎЗИНГИЗДАН...

Балки «Эй шу амалиётингга ҳам қўшилмадим» деб, қонунчиликка «Манфаати кўзлаб судга ариза берилган шахс гарчи даъво рад этилган тақдирда ҳам давлат божи тўламайди. Агар, жавобгар даъво судга киритилиш жараёнида, мажбуриятини бажариб қўйган бўлса, яъни судгача низони ҳал қилиб қўйган бўлса ва бундан бехабар қолган ваколатли ташкилот бу орада судга даъво киритиб қўйган бўлса (амалиётда бундай мисоллар етарлича) ҳамда судда иш қўзғатилган бўлса, давлат божини марҳамат қилиб, ваколатли орган тўлайди.

Шунингдек, агар жавобгар ҳам тадбиркор бўлса, бундай ҳолатда ваколатли ташкилот бир тадбиркор манфаатида иккинчи бир тадбиркорни судга бераётган бўлса, давлат божи тўлашдан озод этилмайди, каби таклифларни берарсиз...

Агар бу таклифларни бермасангиз, балки давлат божини тўлашдан озод этилган ваколатли ташкилотларга, бундай ҳолатларда, яъни бир тадбиркор манфаатида иккинчи тадбиркорга нисбатан иқтисодий иш қўзғатиш ҳақида даъво қилаётганда, низони судгача ҳал этишнинг барча чораларини кўргандан кейингина, судга жавобгар тадбиркорлик субъектларига нисбатан даъво билан чиқиши мумкин деган таклифларни қонунчилик ташаббуси субъектларига бериб кўрарсиз, агар шундай бўлса, бу таклифга қўшиламиз. 

Негаки, бирор низоси бўлган тадбиркорларга, уларнинг у ёки бу шартномадан келиб чиққан ҳуқуқий муносабатларининг ечими жараёнида муроса-ю мадорага чақириш, тўғри йўл кўрсатиш, вақти ва маблағини тежаш кўникмаларини шакллантиришга ўргатиш, шартномалар, бу – улар ўртасида имзоланган қонун эканлигини уқтириш, замон талаби.

Айни даврда низоларни ақл асосида судгача ҳал этишга кенг чорлаш нафақат ваколатли ташкилотлар, уюшма ва бирлашмалар вазифаси балки, давлат ва жамиятнинг функцияларидан бири, яъни масъулиятимиздир.

Чунки мақсадимиз айнан тенг ҳуқуқли тадбиркорлик субъектларидан бирига аъзолик бадали тўлаганлиги боис иккинчиси олдида судларга мурожаат қилишда имтиёзли ё афзалроқ ҳуқуқ ва шароит қилиб қўйиш адолат тамойилларига кўп ҳам мос келавермайди.

Зеро, муддао ҳам айнан масала қўйиш эмас, масалани юзага келтираётган омилларни бартараф этишга қаратилган таклифларни муҳокама қилиш холос.

Нуриддин МУРОДОВ,

Тошкент шаҳар, Тошкент туманлараро 

иқтисодий суди раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат божи имтиёзи судга даъво киритиш воситасигина эмас...