Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланди
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 29 йиллиги муносабати билан Бухорода ҳам кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.
Дастлаб юриш иштирокчилари Бухоро шаҳридаги Арк қўрғонидан шаҳарнинг тарихий қисми бўйлаб Абу Али ибн Сино номли Фавворалар майдонида жамланди. Катта майдонда 65 метр бўлган юртимиздаги энг баланд байроқлардан бири ўрнатилган. Ҳилпираб турган улкан байроқ остида тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маданият ва санъат мактаблари, вилоят олийгоҳлари талабалари, спорт соҳаси вакиллари, жамоатчилик, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тантанали маросим Фавворалар майдонига давом эттирилди. Бу ерда кенг дастурдаги маданий тадбир бошланди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов сўзга чиқди.




Зариф КОМИЛОВ, Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА