Давлат байроғи – мустақиллик тимсоли
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар ўтказилди.
Дастлаб Регистон майдонидан старт олган ҳарбийлар ва ёшлар 20х40 метр ўлчамдаги байроқни Кўксарой майдонига қадар олиб келдилар.
Байрам мазкур майдондаги улкан байроқ остида маданий-маърифий тадбир билан давом этди. Унда вилоят жамоатчилиги вакиллари, талаба- ёшлар иштирок этди.
[gallery-14649]
Самарқандлик шоир ва ёзувчилар, санъаткорларнинг чиқишларида Ватанимиз байроғи мадҳ этилди.
Давлат байроғи қабул қилинган санага бағишланган тадбирлар таълим муассасаларида давом этди.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат),
ЎзА мухбирлари