Давлат байроғи – менинг байроғим
Самарқанд шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Ўзбекистон байроғи – миллий ифтихоримиз ва ғуруримиз рамзи” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар мамлакатимиз давлат рамзлари, уларнинг тасвирлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида чиқишларини намойиш этди. Ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири моҳияти, ундан фойдаланиш қоидалари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари йиғилганларга манзур бўлди. Ўқувчилар Давлат байроғи мадҳига бағишланган шеър ва қўшиқларни маҳорат билан ижро этди.
Мактаб миқёсида “Давлат байроғи – менинг байроғим” мавзусида расмлар ва иншолар танлови ўтказилиши эълон қилинди. Танлов ғолиблари 18 ноябрь куни аниқланадиган бўлди.