Ҳалима Худойбердиева – ўзбек адабиётининг таниқли ва ардоқли вакиласи. Унинг шеърлари нафақат ўз даврининг ҳақиқий овози, балки келажак авлод учун руҳий-маънавий тарбия мактабидир.

Агар шоира ҳаёт бўлганида,  78 ёшни қарши олган бўларди. Аммо у ҳаётдан кетган бўлса-да, унинг қалами маҳсули – шеърлари юракларимизда яшамоқда.

Сирдарё вилоятидаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида шоиранинг таваллуд кунига бағишланган хотира тадбири ўтказилди. Унда шоиранинг яқинлари,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адабиёт ва санъат намоёндалари, мазкур мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, шоиранинг шогирдлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Меҳмонларни ижод мактаби директори, сенатор Покиза Аҳмеджонова кутиб олди. Шундан сўнг  шоиранинг ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Ижод мактабида ташкил этилган фотокўргазма, “Жадидлар бурчаги” ва шоиранинг ҳаёти ва ижодига бағишланган музей иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.  

Тадбирнинг асосий қисми вилоят мусиқали драма театрида давом этди.  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, шоира Фарида Афрўз  ўз нутқида Ҳалима Худойбердиеванинг бой ижоди, адабиётга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида гапириб, унинг шеърлари  халқ қалбида мустаҳкам ўрин эгаллаганини таъкидлади.

Шундан сўнг адабиётшунос олим, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев, ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби Абдунаби Бойқўзиев  ҳамда шоиранинг шогирди, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби Гулжамол Асқарова шоира билан  бирга ишлаган пайтларидаги хотиралари ҳақида гапиришди.

[gallery-23419]

Тадбир давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ва бошқа таниқли ижодкорлар шоиранинг шеърлари асосидаги қўшиқларни жонли ижро этдилар. Шунингдек, ижод мактаби ўқувчилари томонидан  “Нодира” спектакли намойиш этилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарёдай жўшқин шоира эди