Тошкент шаҳридаги “Олимпия шаҳарчаси” теннис кортларида бўлиб ўтган “ITF W15 Tashkent” халқаро аёллар теннис турнирида яккалик баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон теннис федерацияси ташаббуси ва Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳомийлигида ташкил этилган мазкур мусобақанинг яккалик баҳслари финалида беларуслик Дарья Хомутянская ва россиялик Дарья Егорова ўзаро рақобатлашди. Мазкур баҳсда Д.Хомутянская рақибини 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этди ҳамда мусобақа ғолибига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, нуфузли мусобақанинг жуфтлик баҳсларида беларуслик Дарья Хомутянская ва Ксeния Ерш тандеми қозоғистонлик Асилжан Аристанбекова ва Ингкар Дуссембай дуэтини 6:3, 2:6, 10:8 ҳисоби билан мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан эди.

Дарвоқе, бугун “Олимпия шаҳарчаси” теннис кортларида W15 таснифига кирувчи “Hayot Bank Cup – 2” халқаро турнири старт олади ва 2 ноябрь кунига қадар давом этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарья Хомутянская Тошкентда чемпион бўлди