Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 29 ноябрдаги “Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, бу йил вилоятга 5 миллион маҳаллий, 2,5 миллион хорижлик сайёҳни жалб қилиш режалаштирилган. Бунинг учун туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги сайёҳлий объектлари ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш чоралари кўрилади.

Жумладан, вилоятнинг 9 туманидаги 14 та маҳаллани “туризм қишлоғи”га айлантириш кўзда тутилган. Тоғли ва сўлим табиат қўйнида жойлашган бу ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш, сайёҳларнинг дам олиши ва мароқли ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратиш бўйича хориж тажрибаси асосида дастур ишлаб чиқилиб, амалга оширилади. 

Сув иншоотлари ва улар атрофидан самарали фойдаланиш мақсадида Дарғом канали бўйида 35,7 километр масофада кўнгилочар савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидан иборат туристик маршрут ташкил этилади. 

Ургут, Тойлоқ, Самарқанд, Пастдарғом туманлари ва Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтган канал бўйи муҳофаза ҳудудлари 20-40 метр этиб белгиланиб, ер майдонлари белгиланган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилади.

Шунингдек, каналларда кўп функцияли кўприклар қуриш лойиҳаларини амалга оширишга ҳам эътибор қаратилади. Яъни бу кўприклар хориждаги сингари савдо ва кўнгилочар масканлар бўлади.

Дастлаб Нарпай каналининг Каттақўрғон шаҳри ҳудудидан ўтган қисмида ташаббускор инвестор маблағлари ҳисобидан гастрономик кўприк мажмуасини қуриш режалаштирилган. Гастрономик кўприк туну кун фаолият кўрсатади ва унда енгил конструкцияли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади.

Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш ва тизимли йўлга қўйиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида “Дарё ва каналлар бўйи инфратузилмасини ривожлантириш дирекцияси” тузилади.

Шу пайтгача Самарқанд шаҳри ва тумани ҳудудидан ўтган Сиёб ариғи атрофи обод қилиниб, ариқ бўйида туризм инфратузилмаси яратилганди. Юртимиздаги илк туризм қишлоғи – Конигилдаги сайёҳлик объектлари ҳам мазкур ариқ бўйида жойлашган. 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарғом канали бўйида сайёҳлик ва дам олиш масканлари ташкил этилади