Бугунги кунда тез-тез чанг бўронлари кузатилиб, иқлим ўзгаришлари юзага келаётганини кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Бу каби экологик ўзгаришлар, муаммолар атроф табиий муҳитни асраш, яшил майдонларни сақлаш ва кўпайтиришни тақозо қилади. Аммо дарахтларни кесиш ҳолатлари тўхтагани йўқ, бу ҳолатлар афсуски, давом этмоқда.

Эндиликда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилмоқда.  

Ушбу тартибларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. 

– Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – деди фракция раҳбари Х.Ғаффоров. – Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида айни кунларда кўчат экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Аммо айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига нисбатан тажовузкорона хатти-ҳаракатлари, дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар бугунги кунда ҳам учраб турибди. Бу эса экологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда. Шу боис ҳам соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириб, экологиямизга хавф соладиган ҳолатларни бартараф қилиш чораларини кўришимиз лозим.  

Йиғилишда таъкидланганидек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасига кўра, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда. Бундан ташқари, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг қонунга хилоф равишда кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланмоқда. Шунингдек, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши назарда тутилмоқда.  

Муҳокамаларда сўз олган фракция аъзолари лойиҳада кўзда тутилаётган нормалар дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилишини таъкидлади. Партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қатор фикр-мулоҳаза ва таклифларни билдирди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарахтларни кесганлик учун жазо чоралари кучайтирилади