Данғарадаги табиат мўъжизаси
Фарғона вилояти Данғара тумани дашт ҳудудларида жойлашган қум барханлари табиатнинг асл мўъжизаси сифатида аҳамиятлидир.
ЎзА архивидан махсус фоторепортаж
Фарғона вилояти Данғара тумани дашт ҳудудларида жойлашган қум барханлари табиатнинг асл мўъжизаси сифатида аҳамиятлидир. Ҳозирги кунда ёввойи ҳолида сақланиб турган бу ҳудуд бўйича илмий изланишлар олиб бориш Фарғона водийси табиатининг ўзига хос жиҳатларини кашф этишга хизмат қилади.
Бу табиат маскани чўл ҳудудига хос ноёб ўсимликлари, турли ҳашоратлари билан машҳур. Вилоятнинг экотуристик маршрутлари рўйхатига киритиш орқали ушбу масканда яқин истиқболда эко ва агро туризмни ривожлантириш учун барча шароитлар мавжуд.


