"Damas" 13 йўловчи билан ҳаракатланган (+видео)
Жарқўрғон туманида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари "Damas" автомашинасида ўриндиқлар сонидан ортиқча одам ташиган ҳайдовчини назорат тартибида тўхтатиб, текширди. Натижада автоуловда ҳайдовчи билан 14 киши кетаётгани маълум бўлди.
Бу ҳақда хабар берган ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизматига кўра, 13 йўловчи кетаётган "Damas" бошқарувчисининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ экан.
Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан тегишли ҳужжат расмийлаштирилиб, амалдаги қонунчилик доирасида чора кўрилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HlzW22mj7tU" title="“Damas” 13 yoʻlovchi bilan harakatlangan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири