Қашқадарё вилоятидаги “Янгибой” фермер хўжалигида 2008 йилдан буён ғалла етиштириш билан шуғулланиб келмоқдаман. Жорий йил ҳосили учун ҳам қарийб 50 гектарда буғдой парваришламоқдамиз. Мақсадимиз ҳар гектардан 70 центнердан ҳосилдорликка эришиш. Аслида Миришкор туманининг ўзига хос иқлим-шароитида гектаридан 70 центнер ҳосилдорликка эришиш осон иш эмас. Лекин, бизга рағбат бераётган куч Президентимизнинг ташаббуси билан бу йилда 1 тонна ғалланинг нархи 3 миллион сўм этиб белгилангани бўлди. Бундай имконият биз, фермерларнинг моддий манфаатдорлиги ошишига хизмат қилиши, шубҳасиз. Негаки, бу йил ғаллага ўтган йилга нисбатан қарийб 2 бараварга кўп ҳақ тўланмоқда. Мисол учун, туманимизда 1000 тага яқин ғаллачилик фермер хўжалигида 5 минг нафардан зиёд ишчилар меҳнат қилади. Ҳар бир ишчининг оиласида 4 тадан инсон бўлса, туманимизда 20 мингта фуқоранинг манфаатдорлиги ошди. Уларнинг оиласига барака келди. Бу рақамни юртимиз ҳудудлари мисолида кузатсангиз, жуда катта рақамларни кўришингиз мумкин.

“Буханка” нон нархи лебераллаштирилгани боис, кўпгина одамлар нон қиммат бўлиб кетди, деб гапириб юрибди.  Кўп йиллар аграр тармоқда юрган, ҳосил етиштириб, деҳқончилик қилган инсон сифатида айтадиган бўлсам, ноннинг арзонлиги давлат харажатини кўпайтириш билан бир вақтда деҳқонларимизни ҳам қийнаётган эди. Негаки, давлат буюртмаси арзонлиги боис, деҳқон буғдой етиштиришга сарфлаган маблағини ҳам қоплай олмай, инқирозга юз тутган вақти ҳам бўлган. Ўзимдан қиёс, энди ҳар бир шахс фикр айтганда ўзидан келиб чиқиб айтади-да. Ғалладан деярли фойда бўлмагандан кейин чорвачилик, пахтачиликни ривожлантириб, бирини зарарини, бошқаси билан ёпишга ҳаракат қилдик. Ҳосил ўз-ўзидан яралиб қолмайди, бунинг учун уруғ, минерал ўғитлар, эътибор ва ўз вақтида парвариш зарур. Бу омиллар эса ўзидан-ўзи бўлиб қолмайди, унинг замирида маблағ ётади. Ўзингиз айтинг, йил ўн икки ой далада меҳнат қилиб, маблағ сарфлаб фойда ўрнига зарар кўриш кимни қувонтиради? Қолипли нон нархининг арзон ёки қиммат бўлишининг қишлоқ аҳлига, деҳқонга фарқи йўқ. Бошдан дўппини олиб, ўйлаб кўрадиган бўлсак, шаҳар аҳолисининг даромадлари қишлоқ аҳлиникидан анча фарқ қилади. Негаки, шаҳарда яшаётган инсонларнинг асосий қисми давлат идораларида ишлагани боис, ҳар ойда келадиган белгиланган маошга эга. Қишлоқ аҳолиси эса етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан буғдойни арзон нархда давлатга бериб, яна харажатларини қоплаб, шаҳар аҳлига арзон нархда нон етказиб бераётганди.  

Неча йиллардан буён бозор иқтисодиётига ўтиш ҳақида гапирамиз, меҳнатга, талабга яраша самарадорликка эришиш ҳақида бонг урамиз, бироқ ҳали ҳамон кўпгина, жумладан ун саноати ҳам давлат дотацияси ҳисобига яшаб келмоқда. Қолипли ноннинг қимматлаштирилгани ҳам аслида бозор иқтисодиётига ўтишнинг кичик кўриниши, назаримда. Ҳеч кимга сир эмас, қолипли нон нархини белгилаш, давлат томонидан бекор қилинган бўлсада, 2018 йил сентябрдан буён қарийб ўзгармай келаётганди. Бу турдаги нон нархини белгилаш амалиёти бекор қилинганига қарамай, давлат томонидан нон нархини тутиб туриш учун субсидия ажратилиши давом этиб келаётганди. 

Президентимиз бундан уч йил олдин, қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини бошлаган даврда дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратишни эълон қилган эдилар. Бугун ана шу ҳаракатларнинг самарасини кўриб турибмиз. Биз, фермерлар мамлакатимизда яратилаётган шароитларга яраша, ҳар бир имтиёзлардан тўғри фойдаланган ҳолда халқимизнинг фаровонлиги йўлида хизмат қилишда давом этамиз. 

Мухтор Шаропов 
Миришкор туманидаги “Янгибой” фермер хўжалиги раҳбари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Далада меҳнат қилиб, фойда ўрнига зарар кўриш кимни қувонтиради?