2024 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қарорнинг аҳамиятли жиҳати шундаки деҳқонларимиз пешона тери, машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган сархил нозу-неъматларнинг эндиликда тизимли экспорти ҳам йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, ҳар йили 1 февралга қадар тегишли йил ҳосили учун дала четларида экин экиш ишларини ташкил этиш ва етиштириладиган маҳсулотнинг прогноз кўрсаткичлари бўйича қарорлар қабул қилиниши белгиланди.  

Дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган уруғ ва кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш, дала четларидан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сотувини ташкил этиш бўйича аниқ механизмлар ташкил этилди.  

Соҳадаги янгиликлар, қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мутахассисларини студиямизга таклиф этдик. (давоми видеода)  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/WnETieNf9hs?si=AhBDlHVIFgBXnbOu" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дала четларидан фойдаланиш тартиби белгиланди (+видео)