Соҳа мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида томорқа ва уйлар олди, маҳаллалардаги кўчалар бўйи, дала чети ва каналлар атрофида 650 минг гектар ер мавжуд. Бу ҳам бободеҳқонларимизга қўшимча маҳсулот олиш ва дарахт экиш учун яхшигина имкониятдир.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги фермер даласида бўлганимизда ёш фермер Бунёдбек Исманов бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, дала четида катта боғ яратганининг гувоҳи бўлдик.  

Президентимизнинг ўтган йилнинг 30 декабрь куни қабул қилган “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан рухланиб бугун дала четини яшнатиб, қўшимча даромад манбасига айлантираётган Бунёд каби фермерлар бугун ҳудудда кўплаб топилади.  

Ана шундай янги хўжаликларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўчатларни танлаш ва жойлаштиришда йўл-йўриқ кўрсатиш борасида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Фермерлар кенгаши  мутахассислари томонидан даланинг ўзида семинарлар ташкил этилиб, зарур тавсиялар бериб борилмоқда.  

Айтиш керакки, Бунёдбек доимо янгиликка интилиб, даласининг ҳар бир қарич еридан унумли ва самарали фойдаланишга ҳаракат қилади. Хитой технологияси асосида 40 гектарга хорижий ғўза уруғларини жойлаштириб, бу йил 60-70 центнер ҳосил олишни кўзлаб турибди. Бу борада туман фермерлар кенгаши томонидан ўсимликарни жойлаштириш, нав танлаш, агротехник тадбирларни ўтказишда зарур тавсиялар ва яқиндан кўмак бериб келинмоқда. Хуллас, ана шундай яқин ҳамкорлик туфайли фермерларимиз меҳнати юзага чиқади ва уларнинг моддий манфаатдорлиги таъминланади.  

Президент қарорига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни самарали ташкил қилиш ва кўпайтириш орқали мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга ҳам эришилади.  

Шунингдек, мазкур ҳужжатда 6 турдаги дарахт кўчатини экиш тавсия сифатида кўрсатилган. Булар беҳи, олча,олхўри, узум, бодом, чилон жийда, тут дарахтлари бўлиб, мазкур экин турларини етиштиришда ҳудудларнинг ихтисослашуви ва тупроқ-иқлим шароити инобатга олинмоқда.

Дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун фермерларга зарур бўлган уруғ, кўчат, минерал ўғитлар, кимёвий препарат ва моддий-техник ресурслар етказиб берилади. Сув билан таъминлаш, насос ва қувурларни ўрнатишга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хорижий бозорлар конъюнктурасини ўрганиб, талаб юқори бўлган маҳсулот турларини дала четларига жойлаштириш бўйича тизимли ишларни йўлга қўймоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни зарарли организмлардан ҳимоя қилишнинг уйғунлашган, самарали ва инновацион услубларини жорий қилиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, ҳар бир ҳудуддаги ер эгаларига етказиляпти.  

Албатта бу каби яхлит механизмнинг йўлга қўйилиши келгусида нафақат ички бозорларимизни маҳсулот билан таъминлаш, балки катта ҳажмда мева-сабзавотларимизни хорижий давлатларга экспорт қилишимизга замин яратади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/4-xqFD_ioqQ?si=MaIOQuVTfuG30RDe" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аслиддин Алижонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дала четидан фойдаланишда яхлит механизм шакллантирилди(+видео)