Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида қотиллик жиноятини содир этган 4 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Инсон орзу-умидлар билан яшайди. Умр баҳори саналган ёшликни бой бергиси келмайди. Афсуски, баъзилар шундай даврда қабоҳат ботқоғига ботиб, нотўғри қадам босади. Қувасойлик ёшларнинг мудҳиш жинояти барчани жунбушга келтирди. Судланувчилар – Баҳром Мамаюсупов, Саид Умрзоқов ҳали ўттиз ёшга тўлмаган. Қобил Абдумуталифов ва Оллоёр Жўраевлар эса касб-ҳунар мактабининг биринчи босқич ўқувчилари бўлиб, вояга ҳам етмаган.

Б.Мамаюсупов ва С.Умрзоқов қарзларини узиш мақсадида режа тузишади. Улар 2021 йил 14 июнь куни Марғилон шаҳридаги қурилиш материаллари бозоридан темир маҳсулотларини 13 миллион 460 минг сўмга сотиб олиб, сотувчига 100 АҚШ долларини 1 060 000 сўм ҳисобида беради. Қолган пулни Қувасойда юкни олиб борадиган ҳайдовчидан бериб юборишга келишади. Ваҳоланки, уларнинг мақсади ҳайдовчини ўлдириб, темирларни қўлга киритиш эди. Юк ташувчи А.Усмонов бошқарувидаги “MOS 2125” (Москвич комби) русумли автомашинасида маҳсулотларни олиб шогирди, вояга етмаган Р.Ҳайдаров билан йўлга чиқади. Бу пайтда барча ишлар олдиндан тузилган жиноий режа бўйича борарди.

Ҳайдовчи Чек қишлоғига етиб бориб, Б.Мамаюсуповга телефон қилганда юкни болалар тушириб олишга ёрдам беришини айтади. Қобил Абдумуталифов, Оллоёр Жўраев машинанинг орқа ўриндиғига ўтириб, қир-адирликлар томон бошлаб боради. Б.Мамаюсупов ва С.Умрзоқовлар ҳам уларнинг кетидан манзилга етиб келади. Ярим соатлардан сўнг қотиллар ишга киришади. Ҳайдовчини шогирдининг кўз ўнгида шафқатсизларча арқон билан бўғиб, қаршилик қилгач, уни уриб ўлдиришади. Р.Ҳайдаровни қўл-оёқларини боғлаб юкхонага, мурдани эса ўриндиққа жойлашади. Шундан сўнг машинадаги темир маҳсулотларини уйга тушириб, жиноят изларини йўқ қилишга ҳаракат қилишади. 

Б.Мамаюсупов автомашинани Тошлоқ туманидаги “Абдулҳамид ота” фермер хўжалиги ер майдони ёнига бошқариб бориб, ўша ерда қолдиради. Шу пайт Р.Ҳайдаровни нафас олаётганлигини кўриб, қўллари билан бўғиб, ҳушидан кетказади. Уни “ўлган” деб ҳисоблаб, воқеа жойидан кетади. Қасддан ўлдиришга қаратилган жиноий қилмишларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олишмайди. Вояга етмаган Р.Ҳайдаров ҳушига келиб, содир этилган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга хабар берган. Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. 

Б.Мамаюсуповга 22 йил, С.Умрзоқовга 19 йил, Қ.Абдумуталифов ва О.Жўраевларга 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Даҳшатли қотиллик иштирокчиларига ҳукм ўқилди