30 июнь – Ёшлар куни

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва тизим ёшлари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ўз сўзи аввалида иштирокчиларни ва тизим ёшларини 30 июнь – Ёшлар куни билан қутлади ҳамда уларга мақсад сари интилиш катта ютуқлар омили эканини алоҳида таъкидлади.  

–Президентимиз Шавкат Мирзиёев  етакчилигида мамлакатимиз энергетика соҳасида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида тизим фаолиятида ўзгаришлар юз беряпти. Шу билан бирга, ёшларга эътибор ва уларга ҳар жиҳатдан ёрдам бериш ҳам давлатимиз сиёсатининг бош мақсадига айланди. Ана шундай ғамхўрлик туфайли бугун ёшларга барча қулайликлар яратилган. Сизлар бундай имкониятдан оқилона фойдаланиб, улкан ютуқларга эришиш йўлида фақат ўқинг ва изланинг. Мен энергетикани тиббиёт соҳасига ўхшатаман. Чунки тиббиётда яхши шифокор бўлиш учун мунтазам ўқиб-изланиши, янгиликлардан хабардор бўлиши касбий талаб ҳисобланади. Шу каби энергетика соҳасида ҳам доимий изланиш керак. Техник талаблар асосида ўқиш ва тестлардан ўтиб туриш шарт. Чунки энергетикада ходим эътиборсиз бўлиши мумкин эмас. Энергетиклар ҳар бир мураккаб ҳолатда шошма-шошарлик эмас, аксинча, оқилона ечим излаши зарур. Ўзим узоқ йиллик меҳнат тажрибам ва кўплаб авариявий вазиятларни кўрган инсон сифатида сизлардан ҳар бир дақиқада ҳушёр, интилувчан, изланувчан  ва янгиликларга қизиқувчан бўлишингизни истар эдим, –деди Д.Исақулов.

Учрашувда энергетика тизимида ёшлар сиёсатига оид амалга оширилаётган вазифалар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимида умумий ҳисобда 4500 нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, уларнинг 1035 нафари ёшлар ва шундан 207 нафари хотин-қизлардир.  

Ўрта бўғин раҳбарлик лавозимларида ишлаётган 33 нафар ёш ходимнинг 7 нафари аёллар ҳисобланади.

Шунингдек, ёш мутахассисларнинг билими ҳамда меҳнат малакасини ошириш мақсадида хориж мамлакатларига хизмат сафарлари ташкил этилмоқда. Мисол учун, 2023 йилнинг ўзида 20 нафар ходим хорижда тайёрлов ва қайта тайёрлов курсларида малака оширган.

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиалининг Ёшлар иттифоқи етакчиси Шоҳрух Отабоев жамият раҳбарининг тажрибаси, фаолияти ва кўрсатмалари учрашув иштирокчилари учун ҳар жиҳатдан фойдали бўлганини айтиб ўтди.

–Мен энергетикман ва ушбу тизимда 2017 йилдан буён ишлайман. Аввало, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Негаки, учрашув чоғида билдирилган ҳар бир тавсия бизнинг келгуси меҳнат фаолиятимизда амалий аҳамият касб этади. Қувонарлиси, тадбирда бошқарув раиси менга ва ҳамкасб тенгқурларимга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширди. Бундай ишонч эса бизга янада куч-ғайрат бахш этади, – деди Ш.Отабоев.

Қизғин саволлар ва таклифлар асосида ўтган учрашувда тизимнинг истиқболдаги режалари ҳақида ҳам сўз юритилиб, бу ишларни амалга оширишда ёшлар, хусусан, ёш муҳандислар ҳамда техник ходимлар юқори салоҳиятга эга бўлиши қайд этилди.

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дадажон Исақулов: “Энергетиклар ҳар қандай мураккаб ҳолатда ҳам оқилона қарорга келиши зарур”