Жумладан, Тошкент Фотосуратлар уйидаги кўргазма экспозициясида 100 дан ортиқ ҳаттотлик ва миниатюра асари ўрин олди. Унда машҳур мусаввир ва хаттотлар билан бирга ёш миниатюрачи рассомларнинг ҳам ижод намуналарига кенг ўрин берилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси анжуманлар залида Маданият, Ташқи ишлар вазирликлари, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди, тегишли идоралар ҳамкорлигида шу йил 14-16 октябрь кунлари пойтахтимизда буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишлаб ташкил этилган халқаро симпозиум якунига бағишланган ҳисобот тадбири ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил қилинган мазкур халқаро симпозиум доирасида Бадиий академия тизимидаги кўргазма залларида бир неча тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.

Кўргазма халқаро миқёсда ўтказилганлиги сабабли экспозицияда Эрон, Буюк Британия, Покистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон каби давлатларнинг етук рассомлари асарлари янгича форматда, электрон шаклда намойиш этилди.

Экспозиция залларидан бирида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг миниатюра асарлари илк бор анимацион шаклда намойиш этилгани кўргазмага ўзгача шукуҳ, замонавий кўриниш бағишлади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Шомаҳмуд Муҳаммаджоновнинг “Қалбим рангин олами” номли шахсий кўргазмасида 60 дан ортиқ миниатюра асари намойиш этилди. Ш.Муҳаммаджонов Шарқ миниатюраси ва китобат санъатидаги чуқур изланишлари натижасида “Абру баҳор” деб номланувчи қоғоз тайёрлаш ва безашнинг қадимий услубини тиклади.

Марказий кўргазмалар залида “Камолиддин Беҳзод ва унинг даври” номли рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Экспозициядан ўзбек тасвирий санъатининг шаклланишига ҳисса қўшган рассомлар – А.Николаев (Усто Мўмин), Н. Кашина, Ч.Аҳмаров, шарқ миниатюраси техникасини ўзгача тарзда ўзгартирган Ш.Абдурашидов, Ф.Аҳмадалиев, В.Зиёев, Л.Иброҳимов, Б. Маҳкамов, А.Мирзаев, А.Нур, Ж.Усмонов, Р.Шодиев, романтик, лирик чизиқлар, декоративизм элементлари билан бойитган Ш.Абдумаликов, Н. Абдусаломхўжаев, Ш.Тошбоев, Й.Турсунназаров, ўрта аср миниатюралари услуби сюжетларига ва қаҳрамонларини асарларида ўзига хос тарзда очиб берган О.Бобожонов, У.Маматов, И.Мансуров, Б. Маҳкамов, Т.Саъдуллаев, К.Юсупов, график рассомлар ва ҳайкалтарошлар П. Анненков, А. Ғуломов, А. Дмитриев, О. Земцов, И. Кириакиди, А.Мамаджанов, Т.Муҳамедов, Б.Йўлдошев, Л.Нестерович ва Қ.Норхўрозовлар асарлари ўрин олди.

Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Камолиддин Беҳзод издошлари” танлови республика босқичи иштирокчиларининг миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмаси ҳамда ғолибларни тақдирлашга оид тадбир бўлиб ўтди.Танловнинг республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан 15 ёшдан 20 ёшгача бўлган 78 нафар ёш ижодкор 234 га яқин ижодий ишлари билан иштирок этди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Камолиддин Беҳзод ижоди Шарқ ва Ғарб бадиий маданияти кесимида” мавзуида халқаро илмий-амалий онлайн конференция ташкил этилди.

Халқаро симпозиум ранг-баранг фикр ва таклифларга бой бўлди. Унинг очилиши маросимида иштирок этган Афғонистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Аҳмад Ҳолид Элмий, Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Ҳамид Найирободий ўз сўзларида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг кейинги юбилейларини Ҳирот ва Теҳрон шаҳарларида ўтказиш таклифини билдирди. Шунингдек, навбатдаги юбилей тадбирларида иштирокчи эмас, ҳамкор ташкилотчи сифатида қатнашиш истагини билдирдилар.

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ян Хладик Камолиддин Беҳзоднинг кейинги юбилейи ЮНЕСКО бошчилигида ўтказилишини таклиф қилди.

Афғонистонлик олимлар Камолиддин Беҳзоднинг Ҳиротда жойлашган мақбараси ҳамда темурийлар даврида барпо этилган 800 га яқин таъмирга мухтож маданий мерос объектини реставрация қилиш масаласи Ўзбекистон ҳукумати даражасида кўриб чиқилиши бўйича мурожаат қилдилар.

Тадбир иштирокчилари Шарқ миниатюраси олами – ҳаёт, хаёлот ва рамзлар уйғунлигидаги ҳайратлар олами эканини, Ўзбекистонда Камолиддин Беҳзод меросини ўрганишга бўлган эътиборни яна бир карра юксак эътироф этдилар.

Гарчи мураккаб пандемия шароити бўлса-да, буюк мусаввир бобомиз Камолиддин Беҳзод ижодига бағишланган халқаро симпозиум, унинг доирасидаги кўргазма ва танловлар, ижодий мулоқотлар ғоят юқори савияда, баланд руҳда ўтказилгани Ўзбекистонда миллий маданият ва санъат, илм-маърифат, маънавият равнақига кўрсатилаётган ғамхўрликнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодасидир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Даҳо рассом ижодига эътибор
Жамият
17:59 / 29:10:2020