COVID-19: Берлин аҳолиси чекловларга норозилик билдирмоқда
Германия пойтахтида фуқаролар карантин чекловларидан норози бўлмоқда. Айниқса, Канцлер Ангела Меркель умуммиллий локдаун билан боғлиқ янги қонунлар қабул қилишни таклиф этгандан сўнг намойишлар кучая бошлади.
Одамлар кўчалар бўйлаб намойиш уюштирмоқда. Полиция Рейхстаг яқинида 150 нафардан ортиқ кишини ҳибсга олган. Бу эса аҳолининг карантин қоидаларига нисбатан эътирозларини юзага келтирди.
Таъкидланишича, чекловларга оид янги қонунлар қабул қилингудек бўлса, минтақада яна пандемия ҳукмронлик қилиши мумкин.
Унга кўра, мамлакатда соат 22:00 дан 05:00 гача тунги комендантлик соати жорий этилади. Шу билан бирга дам олиш масканлари, спорт иншоотлари ва супермаркетлар фаолияти тўхтатилади.
Аввалроқ мактаблар масофавий таълимга ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Умуман, мазкур ўзгартиришлар Германиянинг 16 та ўлкаси ҳукумати томонидан маъқулланди. Aммо баъзи немис шарҳловчилари буни ҳокимиятни Берлинга марказлаштириш учун ҳаракат сифатида қабул қилди.