Ўзбекистон Меҳнат вазирининг байкотни бекор қилиш ҳақидаги мурожаатига “Cotton Campaign” ва хорижий ОАВлар муносабат билдирди
“Биз мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида Ўзбекистон томонидан эришилган ютуқларни тан оламиз ва бундан мамнунмиз.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, “Cotton Campaign” халқаро коалицияси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг ўзбек пахтасига қарши бойкотни тўхтатишга чақирган очиқ мурожаатига жавобан баёнот тарқатди.
Меҳнат ва инсон ҳуқуқлари бўйича нодавлат ташкилотлари ва тижорат компанияларини ўз ичига олган “Cotton Campaign” 2013 йилда Ўзбекистонда пахта теримида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани сабабли тўқимачилик маҳсулотларини бойкот қилиш учун ҳаракат уюштирди. Бойкотга дунёнинг кўплаб таниқли брендлари — “Nike”, “Adidas”, “Zara”, ”GAP“, “Leviʼs”, “H&M”, “UNIQLO” ва бошқалар қўшилди.
Коалиция ўз баёнотида “пахта бойкотига” чек қўйиш вақт масаласи эканлигини таъкидламоқда. “Гап бойкотни тўхтатиш эмас, балки уни қачон ва қандай қилиш кераклиги ва биринчи навбатда, бойкотнинг якуни таъминот ва инвестицияларнинг масъул манбалари учун катализаторга айланиши мумкин”, дейди коалиция асосчиларидан бири Беннетт Фреэман.
Инсон ҳуқуқлари бўйича тузилма пахта саноатида меҳнат стандартлари, меҳнат ва соғлиқни сақлаш, инсон ҳуқуқлари ва бошқа ахлоқий меъёрларга риоя қилинишини таъминлашга қаратилган “масъулиятли этказиб бериш” механизмларини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлайди. Барқарор тараққиётнинг қўшимча омиллари, “Cotton Campaign” фуқаролик жамиятининг ҳуқуқлари ва имкониятларини, шу жумладан, ННТларни рўйхатдан ўтказишни, шунингдек ходимлар томонидан мустақил касаба уюшмаларини ташкил этиш шартларини ўз ичига олади.
“Биз мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида Ўзбекистон томонидан эришилган ютуқларни тан оламиз ва бундан мамнунмиз. Аъзолар Ўзбекистондан этказиб беришни кутмоқдалар. Пахта йиғим-терими вақтида аниқланган мажбурий меҳнатга оид кўплаб ҳолатлар туфайли брендлар ишчиларни ҳимоя қилиш учун қўшимча кафолатларга муҳтож“, деди Америка кийим-кечак ва пойафзал ассоциациясининг катта вице-президенти Нейт Херман. “Cotton Campaign” шу йил январь ойи охирида Ўзбекистонга ташрифи чоғида эълон қилинган бойкотни қайта кўриб чиқиш мажбуриятини тасдиқлайди. Шу нуқтаи назардан коалиция 2019 йилда пахта теримини мониторинг қилиш натижалари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан 2019 йил июнь ойида таклиф қилинган ”Ислоҳот йўл харитаси“ни амалга оширишдаги умумий натижаларни баҳолашни назарда тутади.
Хулоса қилиб айтганда, коалиция Ўзбекистон ҳукумати билан конструктив ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг коалицияга мурожаати етакчи Америка ва халқаро оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан,“New York Times”, “Diplomat”, “Reuters”, “Ozodlik radiosi”, “Al-Jazira”, “Radio France Internationale”, “Evrosiyo sarmoyachisi” ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
“New York Times” газетасининг “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари гуруҳларидан бойкотни тўхтатишни талаб қилмоқда” деб номланган мақоласида қайд этилишича, “Пахта кампанияси”га бойкотни бекор қилиш бўйича мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳукумати пандемия пайтида экспорт тушумини ошириш ва иш ўринларини яратишга интилмоқда, дейилади.
“2016 йил охирида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев вилоятлардаги амалдорларга талабалар ва давлат сектори ходимларини пахта теримига жалб қилишни тақиқлаб, мажбурий меҳнат тизимини аста-секин йўқ қилди”, дейилади мақолада. Шунингдек, ушбу материалда Ўзбекистон раҳбарининг аввалги тизимни бекор қилиш тўғрисидаги фармони қабул қилинганлиги, унга мувофиқ минтақалар марказий ҳукумат томонидан белгиланган пахта етиштириш ҳажмини таъминлаши кераклиги қайд этилган.
Мақолада “Меҳнат вазирининг мактубига биноан бойкотнинг бекор қилиниши мамлакатга ғарбий бозорларда пахта ва тўқимачилик маҳсулотларини сотишдан қўшимча 1 миллиард доллар даромад олиш имкониятини беради. Бугунги кунда“Amazon”, “Kalvin Klein”, “Adidas” вa “Inditex” каби компаниялар қўллаб-қувватлаган бойкот туфайли 34 миллионлик аҳолиси бўлган мамлакат асосан пахта ва тўқимачилик маҳсулотларини Осиё бозорларида сотади, бу нархларнинг пасайиши ва ўсиш имкониятларининг чекланганлигидан далолат беради”, дейилади.
“The Diplomat” нашри ўз мақоласида Меҳнат вазирлиги маълумотларига таяниб, меҳнат бозори учун пандемиянинг оқибатлари аҳоли даромадларининг камайишига сабаб бўлади, дейилади.
Шунингдек, мамлакат раҳбарияти томонидан мажбурий меҳнат амалиёти ва унга шароит яратишга барҳам беришга қаратилган ҳуқуқий ва таркибий ислоҳотлар тўғрисида сўз боради.
Хабар қилинишича, бу тараққиёт нафақат Халқаро меҳнат ташкилотининг мониторинг натижалари билан тасдиқланади, “шу пайтгача кўрилган чоралар сезиларли яхшиланишга олиб келди”, дея Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан ҳам тан олинган.
“Ал-Жазира” эса ўз мақоласида Ўзбекистон иқтисодиёти учун бойкотни бекор қилишнинг аҳамияти ва мамлакатда эришилган ютуқлар даражасига ҳам ишора қилади.