Иқлим ўзгариши билан боғлиқ ортиб бораётган глобал таҳдидлар давлатларни, халқларни ўзаро бирлашган ҳолда ҳаракат қилишга ундайди. Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) айни мақсадларга қаратилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Боку шаҳрига амалий ташрифи давомида COP29 тадбирларида иштирок этиб, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, унга мослашиш бўйича бир қатор конструктив таклифларни илгари сурди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хайрулло Ғаффоров бу борада ўз муносабатини баён қилди: 

— Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш, Париж битими бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларни ўз вақтида амалга ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Энг аввало, соҳага доир қатор қонунлар қабул қилинди. Янги таҳрирдаги Конституциямизда эса экологик масалалар, шу жумладан, фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари кафолатланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича энг юқори маслаҳат органи — Иқлим кенгаши ташкил этилди. 

Ўтган йили Дубай шаҳрида ўтказилган CОP28 конференциясида давлатимиз раҳбари Париж шартномаси доирасида Иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги Глобал ҳадли механизмни тезроқ келишиш тарафдори эканини қайд этиб, Марказий Осиё иқлим мулоқоти платформасида Aдаптация стратегияси ишлаб чиқилаётганини билдирган эди. 

Ўтган давр мобайнида ушбу ташаббус самарали амалга оширилди. “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича минтақавий стратегия” Германия ҳукуматининг “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси кўмагида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари томонидан ишлаб чиқилди. “Марказий Осиё иқлим мулоқоти платформаси” тегишли вазирлар ва вазир ўринбосарларидан иборат юқори даражадаги гуруҳ сифатида шакллантирилди. 

Президентимиз CОP28да иқлим ўзгаришига қарши курашда илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш лозимлигига урғу бериб, Тошкентдаги “Яшил университет” негизида “Иқлим илмий форуми (резиденция)”ни ташкил этиш ва унинг доирасида ер деградацияси, сувдан фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш ташаббусини илгари сурганди. Орадан бир йил ўтиб, ушбу ташаббус ҳам ҳаётга самарали татбиқ этилди. 

Боку саммити доирасида ҳам глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш мақсадида бир қатор ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш ҳақидаги таклифи муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу ўз навбатида, ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган иқлим хатарларини танқидий таҳлил ва молиявий баҳолаш учун етакчи давлатлар, кўп томонлама институтлар, конвенцияларнинг техник ва молиявий кўмагини кенгайтиришга туртки беради. 

Президентимизнинг иқлим ўзгаришларидан зарар кўраётган мегаполис ва шаҳарларнинг барқарор ривожланиши ва яшаш учун қулай шароитлар яратиш соҳасида тажриба ва билим, энг яхши амалиётлар трансфери учун Жаҳон иқлим пойтахтлари альянсини ташкил этиш ҳамда унинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш ташаббуси ҳам эътиборга моликдир. 

Бу эса экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитда ҳаёт кечириши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, экологик вазиятни яхшилаш ва қулай экологик ҳолатни барқарор сақлашга хизмат қилади. 

Умуман олганда, саммитда илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар Ўзбекистоннинг “яшил” ўсиш ва ривожланишга содиқлигини, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга тайёрлиги ҳамда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси, Киото протоколи ва Париж келишуви мақсадларига эришиш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни тўлиқ бажаришидан яққол далолат беради. 

Айни вақтда нафақат мамлакатимиз ва минтақамиз, балки бутун дунёда глобал тусдаги экологик муаммоларни бартараф этиш, экологик хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва унга мослашиш имконини беради. 

Муҳтарама Комилова тайёрлади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COP29: Президентимиз ташаббуслари Ўзбекистоннинг “яшил” ривожланишга содиқлигидан далолат 