Кеча Озарбайжоннинг Боку шаҳрида БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасида Жаҳон етакчилари саммити ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

ЎзА мухбири мазкур анжуманда илгари сурилган таклифлар, иқлим муаммоси билан боғлиқ долзарб мавзулар юзасидан экспертлар фикрини ёзиб олди.

Сайфиддин Жўраев, ТДШУ Таҳлилий тадқиқотлар маркази директори:

– Сўнгги йилларда бутун дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам иқлим муаммоларини бартараф этиш орқали тараққиётимиз учун янги шарт-шароит яратишни стратегик вазифа сифатида белгиланиб, бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси кун тартибидан мустаҳкам ўрин олди.

Президентимизнинг шу кунларда Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича Жаҳон саммитида иштирок этиб, дунё миқёсида стратегик аҳамиятга эга ташшаббуслар билан чиққани юқоридаги  мақсад ва вазифаларни амалга ошириш йўлида яна бир дадил қадам бўлди, дейиш мумкин. Мазкур ташаббусларнинг моҳияти ва истиқболи нимада?

Аввало, ёдга олиш ўринли, БМТ ҳузурида 1992 йил Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенция тузилган. Ушбу жараённинг мантиқий давоми сифатида Киото протоколи ва Париж келишуви қабул қилинган.

Мамлакатимиз 1993 йил 20 июнда Конвенциясига қўшилиб, 1999 йил Киото протоколини ратификация қилган, 2017 йил эса Париж битимини имзолаган. Бундай йирик платформа орқали Ўзбекистон минтақага жиддий зарар етказган Орол денгизи экотизмини тиклаш учун БМТ Орол бўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги Траст фондини ташкил этиш ташаббуси билан чиқиб, Марказий Осиёни иқлим ўзгаришига чидамли ҳудудга айлантиришни мақсад қилган.

Умуман, айни жараёнда диёримиз мунтазам илгари сураётган амалий ташаббуслар самара бермоқда. Давлатимиз раҳбари 2023 йил 1 декабрь куни БААда бўлиб ўтган CОP28 олий даражадаги саммитида иқлим ўзгариши масаласи бўйича мамлакатнинг аниқ позициясини билдирган. Жумладан, декарбонизация, иқлим ўзгаришига мослашиш, Орол денгизи экотизмини сақлаш ва тиклаш бўйича ҳамкорлик  килиш, CОР доирасидаги ва бошқа учрашувларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий стандартлар яратиш учун минтақа мамлакатларини бирлаштирган “Бир минтақа, бир овоз” стратегиясини тақдим этган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларига, хусусан, “яшил” энергияни ривожлантириш, чиқиндини камайтириш ва сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш орқали эришиш мажбуриятини олган.

Боку саммитида давлатимиз раҳбари янги глобал иқлим ўзгариши оқибатини биргаликда бартараф этишга қўшилаётган амалий ҳиссани кенгайтириш мақсадида бир қатор янги – Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш, БМТ шафелигида Дарё экотизимининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлар тўғрисида декларация ишлаб чиқиш, юртимизда БМТ инновацион агросаноат хабини яратиш, Жаҳон иқлим пойтахтлари альянсини ташкил этиш ва тузилманинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш ташаббусларини илгари суриб, Орол бўйи минтақасида ўтказиладиган Рақамли “яшил” ташаббуслар глобал ёшлар фестивалига давлатлар вакилларини таклиф этди.

Таъкидлаш лозим, давлатимиз раҳбарининг тузилмадаги фаол иштироки, муаммоларни ҳамкорликда ечишга қаратилган, стратегик аҳамиятга эга моделлар ва механизмлар яратиш бўйича амалий таклиф, ташаббуслари халқаро миқёсда эътироф этилмоқда.

Ўз навбатида, бундай ҳаётий ва самарали баёнотлар дунё минбарларидан туриб баралла айтилиши минтақадаги мавжуд муаммоларни ечишга жаҳон ҳамжамияти салоҳияти ва ресурсларини жалб этиш учун янги имкониятлар очади.

Шоислом Акмалов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси доценти:

– Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг “Ташқи сиёсат” боби 18-модда билан тўлдирилиб, Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсат амалга ошириши белгиланди.

Бу стратегик вазифа дунё мамлакатларини ташвишга солаётган глобал муаммоларни ҳал этишга юртимиз масъулият билан ёндашишини ҳам назарда тутади. Шу нуқтаи назардан Бокуда дунёнинг 80 га яқин мамлакатдан давлат ва ҳукуматнинг юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ташкилотлар, молия институтлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтаётган саммитда Ўзбекистон Президенти қатнашиши ва муайян таклифлар киритиши айни ижодкорона ташқи сиёсатнинг ёрқин кўринишига мисол бўла олади.

Иқлим ўзгариши оқибатини кейинги йилларда Марказий Осиё давлатлари ҳам ўткир ҳис қилаётган бир шароитда Шавкат Мирзиёев мазкур салбий ҳолат бугунги кунда асосий глобал таҳдидга айланиб, дунё миқёсида геосиёсий зиддият ва кескинлик кучайишига бевосита таъсир этаётгани, камбағалликка қарши кураш, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, ичимлик суви ва ресурслардан фойдаланиш муаммоси кучайиб бораётганига алоҳида эътибор қаратди. Шу нуқтаи назардан Янги Ўзбекистон етакчисининг, деярли, барча давлатларга тегишли долзарб бўҳронга бефарқ эмаслиги, муаммоларни бартараф этишга диёримиз беминнат ҳисса қўшиши мумкинлигини билдиргани аҳамиятли.

Кейинги йилларда ўлкамизда углерод мувозанатиига эришиш бўйича кенг миқёсда ислоҳот олиб бориларкан, бунинг амалдаги инъикоси сифатида 2030 йилгача ҳавога иссиқхона гази чиқаришни учдан бир қисмга камайтириш режалаштирилди. Айни мажбурият 2050 йилга қадар янада кучайтирилиши, “Яшил” энергетика улуши 40 фоизга етказилиши ҳам муҳим вазифа этиб белгиланган.

Эътиборли жиҳати, COP29 доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида “яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди. Тадбирда лойиҳанинг экологик аҳамияти алоҳида қайд этилди. Узатиладиган энергия – шамол ва қуёш маҳсули бўлиб, қайта тикланадиган ва тоза манба ҳисобланади, иқлимга таъсирни юмшатиш имконини беради.

Ўзбекистоннинг глобал йиғилишдаги иштироки, илгари сурган прагматик тавсия ва таклифлари жаҳон ва минтақа миқёсида охирги йилларда амалга ошираётган ташқи сиёсатимизнинг ёрқин намунасидир. Муайян сиёсий ва иқтисодий салоҳиятга эга республикамизнинг жаҳон ҳамжамияти диққат марказидаги муаммоларни ҳал этишдаги бевосита иштироки мамлакатлар аҳдлашган режаларни амалга оширишга беминнат ҳисса қўшади, дея талқин қилиш мумкин.

Мухтор Назиров, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори:

– Бугунги глобаллашув замонида дунёда кескин экологик вазият кузатилмоқда, сайёрамиз миқёсида уч инқироз: иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланиши кучаймоқда.

Айниқса, давримизнинг асосий муаммоси сифатида, иқлим ўзгариши ечими тарихий бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. Мазкур салбий жараённи тўхтатиш учун ҳали вақт бор. Фақат бу жамиятнинг барча соҳаларидан мисли кўрилмаган саъй-ҳаракат талаб қилади.

Маълумки, дунё аллақачон муқаррар глобал исиш таъсирини бошдан кечирмоқда. Маржон қоялар емирилиши, денгиз сатҳи кўтарилиши, Арктика музи эрий бошлаши, биология хилма-хиллиги камайиши, ҳосилдорлик пасайиши, аномал иссиқлик кучайиши ва кучли ёғингарчилик шулар жумласидан.

Халқаро экспертлар фикрича, жаҳон бўйлаб яшил кун тартибига ўтиш борасида ҳозиргидек суст мувофиқлаштирилган, геосиёсий манфаатга таянган саъй-ҳаракат давом этиши олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатга олиб келиши мумкин.

Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) сўнгги ҳисоботи олимлар 50 йил олдин билдирган хавотирни тасдиқлайди: иссиқхона гази, айниқса, қазиб олинадиган углерод чиқиндиси Ернинг меъёрий иқлимини зарарли тарзда  ўзгартиради.

Бундай ўзгариш аллақачон кузатилмоқда ва бу салбий тенденция ХХI аср иккинчи ярмида ҳам давом этиши мумкин. Атмосферада бир мунча вақт сақланиб қоладиган асосий буғланувчи газ – карбонат ангидриднинг ҳозирги юқори миқдори туфайли денгиз сатҳи кўтарилиши ва музлик эриши узоқ давом этиши кутиляпти.

ЖМТ фавқулодда об-ҳаво, иқлим, сув ҳодисасидан ўлим ва иқтисодий йўқотиш харитасига кўра, сўнгги 50 йил ичида об-ҳаво билан боғлиқ офат туфайли иқтисодий йўқотиш миқдори кескин ортган. Кариб ҳавзасида кузатилганидек, бир довул мамлакатнинг йиллик ялпи ички маҳсулотини 800 фоиз камайтириши мумкин. Африкада қурғоқчилик ва тошқин ЯИМни 20 фоизгача пасайтирган.

Иқлим ўзгариши ва табиий офат тошқин, бўрон, қурғоқчилик, муз эриши ва денгиз сатҳи кўтарилиши туфайли қирғоқ чучук сув ресурси шўрланиши каби сув билан боғлиқ ҳодисаларда акс этади. Охирги 20 йил ичида 2 миллиард одам йирик вайрон қилувчи сув тошқини, 1,5 миллиард киши қурғоқчилик ва 700 миллион киши ҳалокатли тропик бўрондан азият чекди. Ҳатто, Бельгия, Хитой, Германия, Испания, Ҳиндистон каби давлатларда минглаб одамлар ўлимига сабаб бўлди. Кучли қурғоқчилик ва ўрмон ёнғини бугунги кунда Бразилия, Канада, Россия ва АҚШга таъсир кўрсатмоқда.

Альп, Анд, Ҳимолой ва Рокки тоғларида эриётган муз дунёнинг турли бурчакларидаги кўплаб йирик дарёлардан тоза сув таъминоти тўхташи таҳдидини юзага чиқармоқда. Таҳлиллар кўрсатдики, иқлим ўзгаришини юмшатиш, айниқса қазиб олинадиган ёнилғи сарфини камайтириш ва ўрмон кесишни тўхтатиш инсоният ва биосферанинг узоқ муддатли фаровонлигини таъминлаш учун жуда муҳим.

Тўғри, иқлим ўзгаришининг энг салбий эҳтимоли олдини олиш учун муайян ижобий қадамлар ҳам қўйиляпти. Ҳаётимизга қуёш ва шамол энергияси, иссиқлик насоси, электр ва биоёқилғи билан ишлайдиган транспорт воситалари ва тўйимли озиқ-овқат каби янги юмшатиш технологиялари кириб келди. 32 давлат сўнгги 15 йил ичида чиқиндини муваффақиятли камайтиришга эришди ва бу юртлар иқтисодиёти ўсишда давом этяпти.

Президентимиз COP29 саммитидаги нутқида таъкидлаганидек, иқлим ўзгариши оқибатларини Марказий Осиё чуқур ҳис қилмоқда. Бу айниқса, аҳоли турмуши сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини рўёбга чиқаришда янги тўсиққа айланмоқда.

Ўзбекистоннинг бу борадаги хавотири Орол фожиаси оқибатини бартараф этиш йўлида кўрилаётган чоралар, Марказий Осиёда иқлим ўзгариши салбий таъсири ва сув билан таъминланганлик даражаси камайиши билан боғлиқ маълумотларда намоён.

Марказий Осиё шундай ҳудудки, минтақадаги экология муаммолари умумий ва айни пайт айримлари умумбашарий даражада долзарб. Минтақадаги ҳеч бир давлат бу муаммоларни мустақил ҳал қила олмаслиги самарали саъй-ҳаракатларни бирлаштириш заруратини оширади.

Масалан, минтақамизнинг юқори оқимдаги гидроэнергетика ва қуйи оқимдаги қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи туфайли чекланган ресурсларни адолатли тақсимлаш жуда долзарб. Сув учун рақобат қуйи ва юқори оқимда жойлашган қўшни давлатлар ўртасида кескинлик манбаига айланиши эҳтимоли мавжуд. Бинобарин, Ўзбекистон раҳбариятининг сув билан боғлиқ минтақавий муаммоларни ҳал қилишга конструктив ёндашуви боис, бу борадаги муносабатлар охирги пайт ижобий томонга кескин бурилди.

Яқин келажакда аҳоли демографияси минтақанинг чекланган сув ресурсларига босим ўтказиши мумкин. Шу маънода Марказий Осиёда сув ресурслари, энергетика, экология ва иқтисодиёт соҳаларида комплекс ёндашувга асосланган самарали ҳамкорлик платформаси мудом зарур бўлиб қолаверади.

Ўткир АЛИМОВ тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COP29: Ўзбекистоннинг амалий ташаббуслари халқаро миқёсда эътироф этилмоқда