Кеча Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида имзоланган келишувларни бажариш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (Йўл харитаси)га мувофиқ “Қурилиш механикаси, гидравлика ва сув ресурслари муҳандислиги-Construction Mechanics, Hydraulics and Water Resources Engineering” (CONMECHYDRO-2021) халқаро илмий конференциянинг ялпи мажлиси ўтказилди.

Бу ҳақида  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Матбуот хизмати ЎзАга хабар беради.

Конференция Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университети, Тошкент давлат транспорт университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қозоғистон-Немис Унверситети ва “Гидропроект” АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Япония муҳандислик университети профессори Акиюки Кавасаки, Миллий тадқиқотлар Москва давлат қурилиш университети кафедраси мудири, профессор Д.В.Козлов, Полшанинг Вроцлав фан ва технологиялар университети профессори Ярослав Рибак, Венгрияда рус тилида сўзлашадиган ёзувчилар халқаро федерацияси президенти, Интерпрессфаст нашриётининг бош муҳаррири, экспресс-инфо ахборот агентлигининг Венгрия ва Марказий Европа мамлакатларидаги махсус мухбири, т.ф.д., профессор О.Е.Воловик каби етакчи олимларнинг маърузалари тингланди.

Бугун конференция ўз фаолиятини қуйидаги шўъбаларда давом эттиради:

1. Экология, гидроэнергетика ва физик жараёнларни моделлаштириш (Ecology, hydropower and modeling of physical processes).

2. Йўл қурилиши, қурилиш материаллари ва конструкциялари (Road construction, building structures and materials).

3. Иншоотлар гидравликаси, гидротехника ва мелиорация қурилиши (Hydraulics of structures, hydraulic engineering and land reclamation construction).

4. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш, қайта тикланувчи энергия манбалари (Mechanization, electrification of agriculture and renewable energy sources).

5. Муҳандислик материалшунослиги, интеллектуал транспорт тизимлари ва транспорт логистикаси (Engineering materials science, intelligent transport systems and transport logistics).

ЎзА (Шерали Отабоев)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
CONMECHYDRO-2021 халқаро илмий конференция фаолиятини бошлади