Чуқур ҳамдардлик
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Жаноби Олийларига
Қирғизистон Республикаси ПрезидентиАлмазбек Атамбаев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Алмазбек Шаршенович!
Ўш вилояти Ўзган туманида 2017 йил 29 апрель куни содир бўлган тупроқ кўчкиси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оғир қайғу билан қабул қилдим.
Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва бутун Қирғизистон халқига, жумладан, ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман.
Қайғу билан,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
2017 йил 29 апрель.