Самарқанд шаҳрида Самарқанд халқаро технология университети ташаббуси билан “Чой, маданият, тинчлик” фестивали ўтказилди.

Беш минг йиллик тарихга эга чойнинг нафақат ичимлик, шу билан бирга маданий ва иқтисодий аҳамиятидан келиб чиқиб, 2019 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 21 майни “Халқаро чой куни” деб эълон қилди. 2022 йилда чой ишлаб чиқариш ва чой дамлаш бўйича Хитой анъанавий техникаси ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди. Жорий йилда ушбу сана “Чой ва ҳаёт сифатини яхшилаш” (Tea for Better Lives) шиори остида нишонланмоқда.

Фестивалда Самарқанд халқаро технология университети профессор-ўқитувчилари, Хитойдан келган соҳа мутахассислари ва меҳмонлар чойнинг тарихи, инсоният ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз юритдилар.

Чой ўзбекистонликлар учун оддий ичимлик бўлиб қолмасдан, юртимиз тарихи ва маданияти, халқимиз турмуш тарзи билан узвий боғлиқлиги таъкидланди. Фестивалдан кўзланган мақсад ҳам юртимизда чой ичиш маданияти анъаналарини ривожлантириш ва оммалашувини қўллаб-қувватлаш, оилавий қадриятларни сақлаб қолиш, ўзбек чой маданияти билан чамбарчас боғлиқ бўлган меҳмондўстлик, ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш эканлиги қайд этилди.  

[gallery-23483]

Фестиваль учун хитойлик ҳамкорлик томонидан Самарқандга энг яхши чой навларидан намуналар, инглиз, рус, хитой ва эсперанто тилларида нашр этилган янги китоблар юборилди.

Тадбир доирасида “Teo, Amo, kaj la Mondo” номли фотокўргазма ҳамда университет ва хитойлик ҳамкорлар томонидан тайёрланган чойга бағишланган Хитой анъанавий рангтасвир асарлари тўплами намойиш этилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чой ва ҳаёт сифати