Човган бўйича мусобақа ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Universal Horses Stable» от спорти клубида буюк саркарда ва мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан човган бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Тарихий манбаларга кўра, Бобур замонида ҳам човган мусобақалари ўтказиб турилган. Шоир ва саркарда давлат ишларида банд бўлишига қарамай, ушбу спорт турининг ривожи ва оммалашишига алоҳида эътибор қаратган. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳам човган спорти ривожланиб бормоқда. Хусусан, Човган ва туялар спорти федерацияси ушбу йўналишда фаолият олиб бормоқда.
[gallery-27587]
Мусобақада жами 6 та жамоа иштирок этди. Кескин ва муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра, Чегара қўшинлари жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Тошкент шаҳар чавандозлар мактаби жамоаси, учинчи ўринни эса Чегара қўшинларининг иккинчи жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА