Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги сўлим гўшалар юртимиз ҳамда хорижий сайёҳлар томонидан эътироф этилган. Ҳудудда туризмни ривожлантириш учун эса етарлича шароит ва имконият мавжуд.

Шундай экан ҳозирда имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш мақсадида бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бунинг натижаси сифатида туманида бунёд этилган “Чорвоқ дарвозаси” турар-жой мажмуасини мисол келтириш мумкин. Бугун ушбу мажмуанинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳудуд фаоллари, нуронийлар ва ёшлар қатнашди. Тадбирда Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Отабек Турсунов, Ўзбекистон миллий банки Бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов сўзга чиқиб, мазкур ташаббус ҳудуд туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади. 

Қайд этилганидек, Президентимиз 2024 йил декабрь ойида Тошкент вилоятига ташрифи доирасида ушбу лойиҳа билан ҳам танишиб, фаол туризмни ривожлантириш, аҳоли ва сайёҳларга қулайлик яратиш борасида зарур тавсиялар берган эди. Ўтган вақт давомида бу ерда бунёдкорлик ишлари тизимли равишда амалга оширилди. 

– “Чорвоқ дарвозаси” турар-жой мажмуаси Хўжакент ҳудудидаги Чирчиқ дарёси бўйида, қарийб 24,5 гектар майдонда қурилиш ишларининг биринчи босқичи якунланди, – дейди  “Чорвоқ дарвозаси” савдо директори Ҳожиакбар Аппонов. – Ўзбекистон миллий банки томонидан ажратилган маблағ асосида қад ростлаган мажмуада юз нафар янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида аквапарк, 4 қаватли меҳмонхона, турар жойлар, сайлгоҳ, умумий овқатланиш шохобчаси ҳамда автотураргоҳлар ташкил этилмоқда. Жараёнга энг малакали муҳандис ва меъморлар жалб қилинди. Умуман олганда, бу лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши жорий йил ёз фаслига режалаштирилган. 

Тадбирда лойиҳа тақдимоти акс этган видео-ролик намойиш этилди. Шундан сўнг мазкур объект бунёд қилинишида қатнашган қурилиш компанияси вакилларига рамзий калит топширилди. Шу билан бирга, меҳмонлар учун таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилди. 

[gallery-22677]

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тошкент вилоятида ҳудудларнинг туризм соҳасидаги аниқ бир йўналишлари бўйича ихтисослашув дастури қабул қилинган. Унга асосан 2025-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган умумий қиймати 3 миллиард 285 миллион долларлик 265 та инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Шундан 1 миллиард 914 миллион доллари хорижий инвестиция ҳисобига тўғри келади. Лойиҳаларнинг тўлиқ ишга тушиши натижасида 14 минг 487 та янги иш ўринлари яратилади.

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чорвоқ дарвозаси”га хуш келибсиз!