Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Оролбўйи ҳудудида чорвачиликда инновацион технологиялар ва соҳани ривожлантиришнинг истиқболлари” мавзусида республика илмий-техник конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманда чорвачиликда олиб борилаётган замонавий тадқиқотларни бир жойга жамлаш, илғор тажрибаларни алмашиш, шунингдек, соҳани барқарор ривожлантириш ҳақида сўз юритилди.

Конференцияда республикадаги етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, ёш олимлар, магистрантлар ва талаба-ёшлар фаол иштирок этди. Анжуман доирасида чорвачилик соҳасининг экологик, иқтисодий ва илмий-техника асосларини мустаҳкамлаш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

[gallery-23049]

Мазкур илмий-техника анжуман учун жами 70 га яқин илмий мақола тақдим этилди. Улар орасида ҳайвонлар селекцияси, наслчилик, озиқлантириш технологиялари, ветеринария-профилактика тадбирлари, чорвачиликда экологик ёндашувлар, генетик таҳлил методлари ҳамда биотехнологик янгиликлар каби турли йўналишлар қамраб олинган бўлиб, улар соҳага оид фундаментал ва амалий илмий изланишларнинг самарали натижаларини акс эттиради.

Конференциянинг халқаро илмий алоқаларни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳам алоҳида эътиборга молик. Жумладан, Қозоғистон Республикаси Технология университети “Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси” кафедраси профессори С.Мирзақулов “Қозоғистонда чорвачилик ривожланишининг илмий-технологик жиҳатлари” мавзусида илмий маъруза билан онлайн шаклда иштирок этиб, Оролбўйи минтақасидаги илмий фаолиятни юқори баҳолади. 

Конференция якунида энг яхши илмий мақолалар сараланиб, муаллифлар филиал раҳбарияти томонидан сертификатлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мазкур анжуман Оролбўйи ҳудудида чорвачилик соҳасини инновацион асосда ривожлантиришда навбатдаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачиликни ривожлантиришнинг истиқболлари