Бу ҳақда “Ўзбекчорванасл” агентлиги Бош директори Бахтиёр Атамуродов маълум қилди.

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12-майдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирган наслчилик субьектларига субсидия бериш тартиби тасдиқланган эди.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республика бўйича 330 та тадбиркорлик субъектига 43 миллиард 576 миллион сўм субсидия маблағлари ажратилган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, йил бошидан сентябрь ойи охиригача импорт қилинган 12 706 бош наслли қорамол учун 245 та чорвачилик субъектига 24,196 млн. сўм, 11 508 бош наслли қўй ва эчки учун 24 та чорвачилик субъектига 4,618 млн. сўм, 1 114 350 бош бир кунлик жўжа учун 25 та паррандачилик субъектига 10,029 млн. сўм, ички хўжаликларда етиштирилган 1 054 бош наслли қорамол учун 17 та чорвачилик субъектига 1 054 млн. сўм, интенсив усулда етиштирилган 3 679 тонна балиқ учун 19 та балиқчилик субьектига 3,679 млн. сўм маблағ ажратилган.

Агентлик раҳбарининг қайд этишича, ҳудудий комиссиялардан тақдим этилган ҳужжатлар асосида субсидия бериш ишлари йил охиригача давом этади.

Икром Аввалбоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачилик хўжаликларининг уч юзтасига субсидия берилди