Сўнгги йиллар Тошкент вилоятида чорвачиликни ривожлантириш, сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларини янада кенгайтириш ва фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эътиборлиси, бу борада хорижий давлатлар билан ҳамкорлик янада кенгаймоқда.

Хусусан, зотдор қорамолларни замонавий усулларда кўпайтириш бўйича хорижий компаниялар тажрибаларидан фойдаланган ҳолда чорвачилик комплекслари фаолияти йўлга қўйилаётгани бунга мисолдир. 

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган пресс-турда айнан шу йўналиш бўйича маълумот берилиб, жойларда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди. Ҳудудда кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар ички истеъмол бозорини гўшт, сут, тухум маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш имконини оширмоқда. Тармоқда озуқа базасини кенгайтириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш, наслчилик соҳасида инвестициялар ҳажмини янада кўпайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълумотларга кўра, вилоят бўйича жами қорамол сони 1 миллион 20 минг бошни ташкил қилади. Бундан ташқари, қўй-эчкилар 1 миллион 109 минг бош бўлса, 59 минг бошданиборат от мавжуд.

Пресс-тур иштирокчилари Юқори Чирчиқ туманидаги “Анор агро чорва” фермер хўжалигида бўлди. Бу ерда 525 бош Германия ва Голландия давлатларидан келтирилган “Голштин” зотли қорамол боқилмоқда. Кунлик ўртача 7,5 тонна сут соғилиб, ички бозор ва қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилмоқда. Фермер хўжалигидаги чорва молларга электронлаштирилган сирғалар ўрнатилган бўлиб, профилактик тадбирлар доим мониторинг қилинади.

Шунингдек, Оҳангарон туманида ҳам замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини ташкил этиш ҳамда аҳоли истеъмоли учун сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. 

– Ҳозир туманда 245 та чорвачиликка ихтисослашган тадбиркорлик субъектлар бор. Жами 303 минг 911 бош чорва моллари мавжуд бўлиб, шундан йирик шохли моллар 70 минг 764 бош, майда шохли моллар 233 минг 147 бошни ташкил этади, – дейди Оҳангарон тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Алимардон Жумабоев. – Чорвачилик соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида чорвачиликка ихтисослашган фермерлар сўнгги 5 йил ичида 245 тага кўпайди. Ветеринария мутахассислари мунтазам равишда улар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Мавсумий касалликларнинг олди олинади. 

Дастурга мувофиқ пресс-тур иштирокчилари “Оҳангарон Рустам Агро” МЧЖга қарашли чорвачилик хўжалигида ҳам бўлди. Айни дамда ушбу жамиятда 374 бош қорамол боқилмоқда. Бу ерда йилига 87 тонна гўшт ва кунига 2,1 тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Хўжаликнинг умумий ер майдони 472 гектарни ташкил этиб, шундан 54 гектари суғориладиган, 63 гектари лалми ва 355 гектари яйлов ҳисобланади. 

Шу билан бирга, бу ерда озуқабоп экинлар етиштириш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 15 гектар беда, 16 гектар маккажўхори силос учун, 23 гектар маккажўхори дон учун экилган. Бундан ташқари, паррандачилик ҳамда меваларни қуритиш йўлга қўйилган бўлиб, Россия ҳамда қўшни давлатларга қуритилган мевалар экспорти йўлга қўйилган. Ҳозирда бу ерда жами 88 нафар ишчи фаолият кўрсатмоқда.

Жорий йил Тошкент вилоятида чорвачилик йўналишларида жами 71 та лойиҳа амалга оширилади. Уларнинг қиймати 430 миллиард сўм маблағ эвазига четдан 21,3 минг бош наслли чорва моллари олиб келинади.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачилик тармоқларида янги лойиҳалар кўпаймоқда