Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги тоғ ёнбағирларига 172 дона тошбақа табиатга қўйиб юборилди.
Мазкур хайрли иш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент ҳайвонот боғи ҳамда Фанлар академияси Зоология институти мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилди.
Тошбақалар аввалроқ, браконьерлар томонидан ноқонуний равишда овланган, уларнинг соғлиғи тиклангандан сўнггина табиат бағрига қайтарилган.
Аввалроқ, 15 март куни Экология вазирлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси, Миллий гвардия ҳамда шаҳар Экология бошқармаси ўртасидаги қўшма рейдда 35 дона чўл тошбақасининг ноқонуний сотилаётгани аниқланган эди.
Улар далилий ашё сифатида мусодара қилинган ва кейинчалик соғломлаштириш учун махсус шароитда сақланган.
Бу каби эзгу ишлар табиат ва бебаҳо биохилма-хилликни асрашга хизмат қилади.
М.Эшмирзаева, ЎзА