Жиззах вилоятининг Арнасой туманида тарихий воқеа қайд этилди — қурилиши жадал давом этаётган замонавий аэропортга синов тариқасида биринчи бор самолёт қўнди.

 “L-410UVP-E20” русумли ҳаво кемасининг муваффақиятли парвози орқали нафақат техник имкониятлар синовдан ўтказилди, балки Арнасой ҳаётида янги бир саҳифа очилди.

Бу муҳим жараённи Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов шахсан кузатди ва бизга қуйидагиларни гапириб берди:

— Арнасой тарихида бундай лойиҳа илк бор амалга оширилмоқда. Асрлар давомида қумлик ва яйдоқ бўлиб келган бу ҳудудда бугун яшнаб турган янги ҳаёт барпо этилмоқда. Аэропорт — фақатгина транспорт объекти эмас, балки у туризм, инвестиция ва иқтисодий юксалишнинг янги драйверига айланади.

Ҳақиқатан ҳам, Айдар-Арнасой кўллари қирғоғида туризмни ривожлантириш мақсадида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Экотуризм ва сайёҳлик кластерлари қурилмоқда, маҳаллий ва хорижий сармоядорлар фаол жалб этиляпти. Бу ҳудуднинг табиий гўзаллиги, мусаффо ҳавоси ва тинч муҳити сайёҳлар учун жозибали масканга айланмоқда.

Ҳокимнинг таъкидлашича:

— Бугунги кунда туристик зонада меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, сув спорти инфратузилмалари ва йўл-транспорт тармоқлари жадал ривожланмоқда. Қурилаётган аэропорт эса ушбу лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи стратегик объект ҳисобланади. Энди сайёҳларимиз учун Арнасойга етиб келиш анча осон, хавфсиз ва қулай бўлади.

Аэропорт тўлиқ ишга тушгандан сўнг, у нафақат ички, балки халқаро туристик оқимни ҳам қамраб олиши кутилмоқда. Бу эса янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнесни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолликни оширишга туртки бўлади.

Самолётнинг муваффақиятли қўнишини маҳаллий аҳоли ҳам мамнуният билан кутиб олди. Бу воқеа Арнасойда амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий ёндашув ва янгича фикрлаш натижаси эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

— Арнасойни қайта кашф этиш даври бошланди, — дея таъкидлайди ҳоким. — Биз нафақат табиат гўзаллигига, балки унинг иқтисодий салоҳиятига ҳам эътибор қаратаяпмиз. Туризм эса шу салоҳиятни тўлиқ очиб берувчи энг самарали йўналишлардан биридир.

Янги аэропорт фаолият бошлаши билан Арнасой Жиззах вилоятидагина эмас, балки мамлакат даражасидаги стратегик-туристик нуқтага айланиши кутилмоқда. Бу эса ҳудуднинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга, тумандаги барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (фото), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чўл бағрида янги ҳаёт бошланмоқда