Чироқлар ёғдусидаги Бухоро
Қадимий Бухоронинг тунги қиёфаси ҳам ўзига хос жозибага эга.
Тарих нафаси уфуриб турган кўҳна кўчалар, маҳобатли меъморий обидалар ва қадимий иншоотлар тунги чироқлар ёғдусида янада кўркам кўринади.
Тунги осмон фонида қад ростлаган миноралар, гумбазу пештоқлар, чироқлар ёритган тор кўчалар гўё ўтмиш билан бугунни боғловчи тарих саҳифаларини эслатади. Ҳар бир манзарада ўзгача нафосат, кўҳна шаҳарга хос бетакрор руҳ сезилади.
Бухоро тунлари гўзал, сирли ва мафтункор. Бу манзараларни томоша қилар экансиз, кўҳна шаҳарнинг ҳар бир гўшасида тарих изи, ҳар бир бурчагида ўзига яраша ҳикоя борлигини ҳис этасиз.
[gallery-32618]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА