Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳар Ифтихор маҳалласи ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массивида аҳоли ва тегишли мутасаддилар билан мулоқотда бўлди.
Суҳбатда ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришда кенг жамоатчилик вакилларининг ҳам фаол бўлиши, чиқиндилардан тозалаш ҳамда ҳар бир фуқаро ўз хонадони атрофига кўчатлар экиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Лойиҳачи ва пудратчилар ҳокимга массивда барпо этилаётган бунёдкорлик ишлари ҳолати ҳамда якунига етган тураржойларнинг сифати хусусида маълумот берди. Шу билан бирга, турли навдаги гулларни экиш, кўп қаватли уйлар атрофини обод ҳолга келтириш, қурилаётган кўнгилочар майдон ҳамда болалар ўйингоҳи тўғрисида маълумот берилди.
Вилоят ҳокими бошчилигида йўл четлари ва аҳоли яшаш жойлари атрофига кўчат экиш ишлари амалга оширилди ва ушбу манзилда “Маънавият боғи” барпо этиш таклифи илгари сурилди.
А.Мусаев,
ЎзА мухбири