Тошкент вилоятида Халқ депутатлари туман Кенгашларининг навбатдаги сессиялари ўтказилиб, уларда туман-шаҳар ҳокимларининг мурожаатлари тингланмоқда.

Хусусан, бугун халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган истиқболли вазифалар бўйича депутатлар ва фуқароларга мурожаат қилди.

Қайд этилганидек, Чирчиқ шаҳрида жорий йил 400 тадан ортиқ юридик мақомга эга бўлган корхона субъектлари, кўрсатиладиган жами хизматлар ҳажми эса январь-ноябрь ойлари учун 1 триллион 389,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Айни пайтда ҳудудда кичик бизнес субъектлари сони 2 минг 998 тага етган. Бу йил илк бор ташкил этилган “Очиқ бюджет” лойиҳаси шаҳарда кенг тарғиб қилинди. Унинг тарғиботи ва тўғри ташкил этиш бўйича аҳоли билан ўтган учрашувларда депутатларнинг ўзи сайланган округларидаги фаоллиги кузатилди.

Тадбиркорликка кўмаклашиш учун йил давомида Савдо саноат палатаси Чирчиқ шаҳар тадбиркорларига кўмаклашиш маркази томонидан 244 нафар ёш ўқитилди, 65 нафарига эса 3,294 миллиард сўм миқдорида кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилган. Лекин бу йўналишда ҳам тўлиқ фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.Ишлаб чиқилган дастурга асосан, 2022 йилда 17 миллион 200 минг доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва бу орқали 7 та лойиҳани ишга тушириш белгиланмоқда. Шу билан бирга, умумий қиймати 2 триллион 189,1 миллиард сўм бўлган 98 та лойиҳа манзилли дастури шакллантирилди. Уларнинг ишга тушурилиши натижасида 2 минг 228 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси ҳам ўтказилди. Дастлаб Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев ўз мурожаатида 2021 йилда белгиланган дастур ва йўл хариталари асосида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларни сарҳисоб қилди.

Таъкидланганидек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудларни ривожлантириш, коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Маҳаллабай” ишлаш тизимини ривожлантириш ҳисобидан жойларда аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаш масалаларини ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Сессияда ҳоким депутатларни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Жумладан, бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, кредитлар ажратиш ва арзон турар жойлар қурилиши каби кўплаб масалалар кенг муҳокама этилди.

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқ ва Бекобод шаҳарлари ҳокимлари депутатлар ва фуқароларга мурожаат қилди