Тошкент ҳарбий округи “Чирчиқ” дала ўқув майдони ҳудудида барпо этилган отлар учун махсус мажмуа фойдаланишга топширилди.

Шу муносабати билан ташкил этилган тадбирда мудофаа вазири ўринбосари, округ қўшинлари қўмондони, Қуролли Кучлар фахрийлари, куч тузилмалари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа мутахассислари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ерда тоғ олди ва тоғ ҳудудларининг нотекис жойларида техникалар ҳаракатланиши чеклангани сабабли жанговар гуруҳнинг оғир бўлган қуроллар ва ўқ-дориларни, ҳарбий анжом ва юкларини сифатли ва тезкор ташишга, чегараларимизда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг фаолиятига кўмаклашадиган жанговар ва зотдор отлар парваришланади. Қолаверса, ҳудудда эса замон талаблари асосида барпо этилган мажмуа от спорти билан боғлиқ турли мусобақаларни ўтказиш, шунингдек, маҳаллий ва халқаро майдонда бўладиган беллашувларга муносиб равишда тайёргарлик кўришга мўлжалланган.  

Тадбирда сўз олганлар яратилган шароитлар ҳақида гапирар экан, ҳарбий хизматчиларни янги босқичдаги ютуқлари билан самимий табриклади. Бу каби эътибор ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, қўшинларимиз фаолиятида зарур бўладиган ёрдамчи, миллий ва халқаро мусобақаларда ғалабага элтувчи отларни етиштириб чиқаришига ишонч билдирди.  

Дарҳақиқат, юртимизда от чоптириш, улоқ-кўпкари каби мусобақалар халқ орасида кенг оммалашган. Жисмоний куч, эпчиллик билан биргаликда ҳалоллик, мардлик, довюраклик каби жиҳатларга асосланган бу ўйинлар ёшларни ана шу фазилатлар асосида тарбиялаш, саломатликни мустаҳкамлаш воситаси бўлиб хизмат қилган. Шу сабаб нафақат Мудофаа вазирлиги тизимида, балки республикамиз бўйлаб зотдор отларни парваришлаш, от спортини ривожлантириш борасидаги ишлар самарали йўлга қўйилмоқда.  

Шу куни мажмуа таркибида жойлашган махсус майдонлар ва унга туташ ҳудудларда ёшлар ўртасида миллий спорт мусобақалари, куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари иштирокида эса миллий, ҳарбий, маданий ва қадриятларни кенг тарғиб этишга қаратилган “От пойгаси”, “От устида кураш” ва “Жамоавий улоқ-кўпкари” беллашувлари ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чирчиқ” полигонида янги мажмуа очилди