ушбу тадбир янги қуриб битказилган оғир атлетика залининг очилиш тантаналарига уланиб кетди

Кеча Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети манежида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бошланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар қилади.

O-ir-atletika9-1024x686.jpg

Шу куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу тадбир университет ҳудудида янги таъмирдан чиқарилган оғир атлетика залининг фойдаланишга топширилиш тантаналарига уланиб кетди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Шариф Мўминжонов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, шунингдек фахрий меҳмон, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти Чой Сун Ён, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раҳбарияти ҳамда кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди.

O-ir-atletika15-1024x686.jpg

Тадбирда сўзга чиққан спорт мутасаддилари мусобақада иштирок этаётган атлетларга омад тилаган ҳолда оғир атлетика спортининг юртимиздаги тараққиётига алоҳида урғу бериб ўтишди. Шунингдек, очилиш маросимида енгил вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган спортчиларни тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Маросимнинг иккинчи қисмида Адҳамжон Эргашев, Достон Ёқубов, Акбар Жўраев каби Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиб вакиллари, жаҳон ва Осиё чемпионлари ўз чиқишлари билан йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.

Ўзбекистон кубоги баҳслари якшанба куни якунланади. Ушбу мусобақа эса сентябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан терма жамоамиз аъзоларининг жисмоний ва функционал ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олиш имконини беради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди
Спорт
14:01 / 23:08:2019