Миллионли шаҳар мақомига яқинлашиб бораётган Наманган шаҳрининг аҳоли яшайдиган, пиёдалар гавжум бўладиган аксарият кўчалари торлиги сабабли маҳаллалар ҳудуди ичига ва кўп қаватли уйлар орасидаги йўлларга катта машиналар кириши муаммо ҳисобланади.

Мазкур долзарб масалани ижобий ҳал этиш, хизмат сифатини яхшилаш мақсадида республика Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш республика агентлиги томонидан лизинг асосида вилоят марказида фаолият юритаётган “Мусаффо иқлим” масъулияти чекланган жамиятга олти дона замонавий, 1,5 тоннагача маиший чиқинди йиғиш-ташишга мослаштирилган инновацион техника – махсус электромотоцикл топширилди.

Келгусида босқичма-босқич шундай ихчам транспортдан яна 15 дона харид қилиш режалаштирилган. Ушбу хайрли ташаббус экологик барқарорликни таъминлашга, Наманган шаҳрини намунали яшил ва обод масканга айлантириш, доимо тоза ҳамда қулай муҳит яратилишига салмоқли ҳисса қўшади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиқиндиларни ташиш учун янги техникалар