Чингиз Чўллиев Ўзбекистон чемпиони
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 17 ёшгача бўлган велоспортчилар ўртасида мамлакат биринчилиги ўтказилмоқда. Мусобақанинг илк кунида 15 км. масофага шахсий вақт пойгаси баҳслари ўтказилди.
Унда Чингиз Чўллиев белгиланган масофани 22 дақиқа 02 сонияда босиб ўтди ва мамлакат чемпионига айланди. Унинг ортидан 8 сония ўтиб Артём Шербаков финишга етиб келган бўлса, Иззат Отамуродов 22 дақиқа 34 сония натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Қизлар ўртасида Роксана Ҳикматова, Гулҳаё Сатторова, Арина Макаркина шоҳсупага кўтарилди.
Бугун, 2 май куни Ўзбекистон чемпионатида йигит ва қизлар ўртасида 30 ҳамда 15 км. масофага жамоавий пойга баҳслари ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА