Чилонзор тумани ғолиби “Бунёдкор“да аниқланди
“Бунёдкор” академияси футбол майдонида ўтказилган баҳсларда 51 та маҳалла фуқаролар йиғини жамоасидан жами 510 нафар ёшлар иштирок этди.
Беш ташаббус – амалда
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва “Сoca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” корхонаси ҳомийлигида Тошкент шаҳри маҳаллалари ўртасидаги мини-футбол бўйича ”Маҳаллага – маҳалла“ турнири давом этмоқда.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг амалга ошириш ва ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган мазкур турнирнинг навбатдаги кунида Чилонзор туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоаси ўзаро рақобатлашди.
“Бунёдкор” академияси футбол майдонида ўтказилган баҳсларда 51 та маҳалла фуқаролар йиғини жамоасидан жами 510 нафар ёшлар иштирок этди. Унда “Ботирма” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа якунида иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.


