Чехиялик кўнгиллилар Украина армияси учун “Фламинго” деб номланган маҳаллий ишлаб чиқарилган круиз ракетасини харид қилишга йўналтирилган акция доирасида 48 соат ичида 500 минг евродан ортиқ маблағ тўплади, деб хабар бермоқда “Euronews” нашри.

Таъкидланишича, “ДАНА 1” деб номланиши кутилаётган ракета лойиҳа ҳаммуассиси ва таниқли чех физиги Дана Драбовага бағишланади.

Кампания якунлангач, ракета ишлаб чиқарувчидан сотиб олинади ва Украина Қуролли Кучларига топширилади. Қуролни қачон ва қаерда қўллаш қарорини армиянинг ўзи қабул қилади.

Украина президенти Владимир Зеленский “Фламинго”ни мамлакатнинг “энг муваффақиятли қуролларидан бири” деб атаган. Манбаларга кўра, бу турдаги ракеталар аллақачон Қримдаги Россия махфий хизмат базаларига зарба беришда қўлланилган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чехиялик кўнгиллилар украин армиясига кўмаклашмоқчи