Чехияда парранда гриппи авж олди
Чехия тарихидаги парранда гриппининг йирик авж олиши Прага шаҳридан 150 км ғарбда жойлашган паррандачилик фермасида қайд этилган.
220 000 та касаллик тарқатувчи товуқлар сўйилиши лозим бўлган. Улар билан биргаликда 2,5 миллион тухумлар ҳам йўқ қилинади. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилади.
Ҳозирги кунда фермада 742 000 та товуқлар боқилади. Маълумот учун, АҚШ ва Европада тез тарқалган касаллик натижасида товуқлар, куркалар ва бошқа паррандалар рекорд даражада нобуд бўлди.
Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА