Чехия ҳукумати истеъфога чиқди
Парламент сайловларидаги мағлубиятдан кейин бош вазир Андрей Бабиш бошчилигидаги Чехия ҳукумати истеъфога чиқишга қарор қилди.
“Ҳукумат Петр Фиала раҳбарлигидаги янги консерватив коалиция кўпчиликни ташкил қилишини тан олади”, деди Бабиш.
Истеъфо бўйича ариза шифохонада бўлган президент Милош Земанга юборилганди.
Давлат раҳбари матбуот котиби Иржи Овчачек ҳукумат сайти орқали президент ҳукумат истеъфосини қабул қилгани ва ҳукумат аъзолари янги ҳукумат тузилганича ишлаб туриши бўйича топшириқ берганини маълум қилди.
8-9 октябрда бўлиб ўтган сайловлардаги ғалабадан кейин консерватив ва либераль партия қуйи палатада кўпчиликни ташкил қилиб, коалиция ҳам тузиб улгурди. Бабиш янги ҳукумат тузилгунича бош вазир вазифасини вақтинча бажариб туради.