Чет элда яхши ишга жойлашган ҳар бир битирувчи учун грант ажратиш тизими йўлга қўйилади
Қурилиш, саноат ва логистикада малакали кадрларга талаб мамлакатимизда ҳам, чет элда ҳам ортиб бормоқда. Сергелидаги “Тошкент қувур заводи” ўз усталарини жалб этиб, йилига 2,5 минг пайвандчи, электрик ва чилангар тайёрлаш ташаббусини билдирган.
Ҳар бир вилоятдаги 2-3 тадан техникумни йирик тадбиркорлар бошқарувига бериш, улар орқали йилига камида 30 минг нафар иш жойида дарҳол фаолият бошлай оладиган мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда. Техникумлар 15 йилга бошқарувга берилади, битирувчиларга давлат намунасидаги малака сертификати тақдим этилади.
Тадбиркорларнинг кадр тайёрлаш ва ускуна харид қилишга сарфлаган маблағларини тўланган солиқлардан чегириш, чет элда яхши ишга жойлашган ҳар бир битирувчи учун грант ажратиш тизими йўлга қўйилади. Техникумлар хорижлик иш берувчилар билан боғланади.
– Мен ишонаман: чемпион тадбиркорларимиз чет элда “ўзбек мутахассислари бренди”ни яратишда ҳам давлатга кўмакчи бўлади, – деди Президентимиз.
ЎзА