Бугунги кунда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёш иқтидор эгаларини турли халқаро мусобақаларга тайёрлаш ва уларнинг мунтазам иштирокини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳсинга лойиқ.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамиятга эга.

Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган янги тизимини жорий қилиш, кучли олимпия захирасини яратиш орқали спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиши, юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида ҳам ишлар бошлаб юборилган.

Бугунги кунда Навоий олимпия ва паралимпия захиралари коллежида 65 нафар малакали ва тажрибали мураббий 549 нафар 21 та спорт туридан сабоқ бериб келмоқда. Спорт турларининг 19 таси олимпия ва 2 таси миллий спорт турлари ҳисобланади. Жорий ўқув йилини эса 100 нафар ўқувчи тамомлади.

Ҳозирда коллеж тарбияланувчилари юртимиз ва халқаро миқёсда ташкил этилаётган мусобақаларда фаол иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олмоқда.

Маълумотларга кўра, 2021-2022 ўқув йили давомида Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида 357 та медаль қўлга киритилган бўлса, уларнинг 102 таси олтин, 115 таси кумуш ва 140 таси бронзадир. Шунингдек, Осиё чемпионати ва кубоги мусобақаларида 4 та кумуш ва 4 та бронза, Жаҳон чемпионати ва кубоги мусобақаларида эса 7 кумуш ва 3 та бронза медалига эгалик қилган.

– Биргина 2022 йилда коллежнинг 200 нафарга яқин спортчи-ўқувчилари мамлакат терма жамоаларига жалб этилди, – дейди коллежнинг спорт ишлари бўйича директори ўринбосари Азиз Шомуродов. – Оғир атлетика бўйича Мексиканинг Лион шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иқтидорли қизлардан Нигора Сувонова –76 кг вазн тоифасида олтин медаль учун муросасиз рақобат олиб борди. Якунда ҳамюртимиз фақатгина мисрлик рақибасига имкониятни бой бериб, барча йўналишларда кумуш медаллари билан тақдирланди. Шунингдек, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ва ёшлар (U 23) ўртасидаги ўтказилган Осиё чемпионатида коллежимиз ўқувчилари Севинч Султонова 65 кг ҳамда Гуласал Абдуназарова 40 кг вазн вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

“Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида давлат буюртмаси асосида унвонли ва разрядли спортчилар спорт турлари реестрига киритилган, ягона спорт таснифи мавжуд бўлган спорт турлари бўйича тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилган.

– Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва келгуси йилларда натижадорликни янада ошириш мақсадида истиқболли режаларни тузиб олганмиз, – дейди А.Шомуродов. – Ҳозирда ўқувчиларимизнинг 230 нафари 1-тасниф, 314 нафари спорт усталигига номзод, 4 нафари спорт устаси ва 2 нафари халқаро тоифадаги спорт устаси таснифини бажарган.

Гуласал Абдуназарова асли Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган. “Будой” маҳалласида истиқомат қилади. 4 йилдан буён мураббийи Нодир Комилов қўл остида аёллар кураши билан шуғулланади. Гуласал жорий йилнинг 19-26 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида эркин, юнон-рум ва ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги ўтказилган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. У якунда чемпионатнинг бронза медалига сазовор бўлди. 40 кг вазн тоифасидаги вакиламиз бронза медали учун кечган беллашувда қозоғистонлик Алуа Тюлендиновани сўнгги қўлга киритилган балл эвазига мағлуб этди.

– Ушбу мусобақа шу кунга қадар ўтказган мусобақаларим ичида энг эсда қоларлиси бўлди, десам янглишмайман, – дейди Гуласал. – Чунки ҳисоб 4:4 ҳисобида якунланди. Фақатгина сўнгги баллни мен қўлга киритганлигим боис ғолиблик менга берилди. Энди Италияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёрланяпмиз. Албатта, мураббийим билан 2024 йилда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

Севинч Султонова бу йил коллежнинг 10-синфини тамомлади. У ҳам иқтидорли спортчилардан. Зарафшон шаҳрида таваллуд топган ёш иқтидор эгаси шу кунга қадар бир неча бор аёллар кураши бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. У ҳам Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида совриндорлар қаторида эътироф этилиб, Италияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. 65 кг вазнда кураш олиб борган спортчимиз учинчи ўрин учун япониялик рақибасига қарши кечган муросасиз беллашувда 0-7 ҳисобида ютқаза туриб, якунда иродали ғалабани қўлга киритди.

– Тўғриси ҳисоб 7:0 бўлиб турганида ғалаба қозонаман, деб ўйламагандим, – дейди С.Султонова. – Аммо иккинчи бўлимда мураббийимнинг қўллаб-қувватлаши, берган кўрсатмалари ғалаба қозонишимга сабаб бўлди. Финалга қадар Қозоғистон, Монголия, Ҳиндистон, Жанубий Корея давлатлари спортчилари билан кураш олиб бордим. Барча рақибларим кучли ва иқтидорли эди. Охирги учрашувда 0:7 ҳисобини 8:7 га ўзгартириб, Осиё чемпионати совриндорига айландим. Бугундан бошлаб мураббийим Тўймурод Адизов билан жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаб юбордик.

Тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаларидан бири олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳар бир спортчининг орзуси. Унда иштирок этиш имкониятини қўлга киритиш учун спортчилар бор имкониятларини ишга солмоқда. Бунинг учун барча шароит ва қулайликлар яратиб берилган. Спортчилардан тинимсиз ҳаракат талаб этилади, холос.

[gallery-7798]

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чемпионларни тайёрлаётган коллеж