Навоий шаҳрида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этган ва чемпионлар қаторидан жой олган Элбек Султонов тантанали равишда кутиб олинди.

Спортчи Навоий шаҳрига кириш ҳудудидан вилоят ҳокимлигигача бўлган масофага кортежда ҳаракатланиб, минглаб спорт мухлислари олқишлари остида кузатиб борилди. 

Вилоят ҳокимлиги тантаналар залида мураббийлар, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, Паралимпия чемпионини тарихий ғалаба билан табриклади. 

Парижда ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жами 26 та – 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритиб, медаллар жадвалида 13-ўриндан жой олди. Бу кўрсатгич Осиёда Хитой ва Япониядан кейинги учинчи, мамлакат тарихида эса энг яхши натижа ҳисобланади. 

[gallery-19287]

Элбeк Султонов пара енгил атлeтика бўйича эркаклар ўртасида Ф12 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этиб, 16,45 мeтр натижа қайд этган ҳолда паралимпия чемпионига айланди. Бу кўрсатгич спортчимизнинг фаолиятидаги шахсий рeкорди ҳисобланади. 

Элбек Султонов 1995 йил 31 декабрь куни Навоий вилоятида туғилган. 

У 2015 йилда профессионал спорт билан шуғуллана бошлаган. 2017 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда қатнаша бошлаган бўлса, 2018 йилда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган ёзги Пара-Осиё ўйинларида ядро улоқтириш бўйича олтин медални, Ф12 тоифасида диск улоқтириш баҳсларида эса бронза медалини қўлга киритди. 2019 йилда Дубайда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Ф12 тоифасида 3-ўринни, 2021 йилда эса паралимпия атлетика бўйича Гран-при босқичида ядро улоқтириш баҳсида олтин медални қўлга киритган. Токиода бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида Ф12 классида ядро улоқтириш баҳсларида бронза медалини қўлга киритиб, совриндорлар қаторидан жой эгаллаган эди. 

Э.Султонов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан 2021 йилда “Жасорат” медали, жорий йилда эса “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланди. 

Тантанали тадбирда Паралимпия чемпиони спортчилар учун яратиб берилаётган имкониятлар ва шароитлар учун Юртбошимизга миннатдорлик билдириб, келгусида ҳам жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини билдирди. 

Тадбирда вилоят ҳокими томонидан спортчига 2 хонали уй ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чемпион тантанали кутиб олинди