Чемпион овоз берди
Самарқанд шаҳридаги Лоҳутий ва Гулбаҳор маҳалларида истиқомат қилувчи 2 минг 652 сайловчи ҳудуддаги 76-сайлов участкасига келиб Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этмоқда.
Самарқанд шаҳридаги Лоҳутий ва Гулбаҳор маҳалларида истиқомат қилувчи 2 минг 652 сайловчи ҳудуддаги 76-сайлов участкасига келиб Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этмоқда.Жорий йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XV Паралимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритган Ўткиржон Неъматов ушбу сайлов участкасида ўзи муносиб, деб билган номзод учун овоз берди.
–Жаҳон спортининг энг нуфузли мусобақасидаги муваффақиятим туфайли давлатимиз томонидан “Ўзбекистон ифтихори” унвони, пул мукофоти ва замонавий автомобиль билан тақдирландим, – дейди паралимпия чемпиони Ў.Неъматов. – Сайлов участкаси яқин бўлса-да, бугун бу ерга ана шу автомобилда келдим. Чунки мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Биринчи Президентимиз раҳнамолигида ҳуқуқий демократик давлат қуришга киришилмаганида, халқаро андозаларга мос сайлов ўтказиш ва халқимиз ўзи муносиб, деб топган инсонни Президент этиб сайлаш тизими яратилмаганида биз, спортчиларнинг ҳам бундай натижаларга эришиши қийин эди. Шу боис бугунги сайловда юртимизнинг барча фуқаролари қатори спортчилар ҳам фаол иштирок этмоқда. Бу сайлов Ўзбекистонимизнинг буюк келажагини, юртимизнинг янада обод, ҳаётимизнинг фаровон бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Президентликка номзодга овоз беришда ана шундай ниятларни дилимга тугдим.