Чекка ҳудуд – янги қиёфада
ФОТОРЕПОРТАЖ. Нукус шаҳридан қарийб 450 километр узоқда жойлашган “Қорақалпоғистон” посёлка фуқаролар йиғини Оролбўйининг энг чекка ҳудудларидан ҳисобланади.
Нукус шаҳридан қарийб 450 километр узоқда жойлашган “Қорақалпоғистон” посёлка фуқаролар йиғини Оролбўйининг энг чекка ҳудудларидан ҳисобланади.
3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган посёлкада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва яратилаётганшароитлардан одамлар мамнун.
Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида қисқа вақтда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий инфратузулмасини яхшилаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Мактабгача таълим, умумтаълим муассасалари, спорт, маданият, тиббиёт иншоотларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Янги турар-жойлар қурилди, кўчалар асфальтланди.










