Чекка овул аҳолисига сифатли тиббий хизмат
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани “Чуқурқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини марказдан 240 километр узоқликда жойлашган.
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани “Чуқурқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини марказдан 240 километр узоқликда жойлашган.
Яқинда маҳалладаги даволаш-профилактика маскани биноси қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 65-қишлоқ оилавий поликлиникаси аҳолига бирламчи сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилди.
- Айни пайтда бу ерда тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланган ҳамда ижтимоий дорихона ташкил қилинган. Бундан ташқари, аҳолига сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун махсус автотранспорт ажратилган, - дейди Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Зияддин Раҳимов.


